Latest news

11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  2 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   0 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми? News

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми?

Футболда айланадиган пуллар масаласи ҳеч қачон мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

Шунинг учун Coca-Cola Суперлиганинг энг қимматбаҳо футболчиси Одилжон Ҳамробеков эканини барча билса керак. Ёки чемпионатимизда таркибининг умумий қиймати борасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби етакчи бўлиб турганини очиқ манбалардан топса бўлади.

Аммо шундай саволлар борки, кундузи оёқяланг югуриб ҳам жавоб тополмайсиз. Масалан, айни пайтда Ўзбекистоннинг молиявий жиҳатдан энг бақувват клубини биласизми? Жавобингиз инкор шаклда бўлса, кучли учлик сиз учун:

3. "Насаф" 

Охирги йилларда Қашқадарё клуби иқтисодий жиҳатдан беқарор кунларни бошдан ўтказди. Жорий мавсум ҳам Рўзиқул Бердиев жамоаси асосий рақобатчиларига нисбатан анча ёмон шароитда ишлаётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Championat.asia'га маълум бўлишича, "аждарлар"нинг 2022 йилдаги харажатлар сметаси 61 миллиард сўмни ташкил қилади. Бу рақам Суперлигада унча-мунча жамоаларнинг ҳавасини келтириши аниқ.

Шунга мос равишда "Насаф" Ўзбекистон чемпионатида барчадан яхшироқ натижа қайд этяпти. Айни пайтда Бердиев шогирдлари ОЧЛ гуруҳ босқичини ҳам муваффақиятли якунлаганини унутмаслик керак. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчилар — Ойбек Бозоров билан Ҳусайн Норчаев (800 минг евро).

2. "Пахтакор"

Тошкент гранди бу йил молиявий куч борасида 2-ўринга тушиб қолди. "Шерлар"нинг 1 йиллик харажатлар сметаси 68 миллиард сўмни ташкил қилади (Шунингдек, ёзда Ҳожимат Эркиновнинг трансферидан 220 минг доллар ишлаб олинган эди). Ҳозирча Максим Шацких шогирдлари мусобақа жадвалида ҳам 2-поғонада боришяпти. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчи Одил Ҳамробеков бўлиб, унинг трансфер қиймати 1 млн еврога тенг.

1. "Навбаҳор"

"Лочинлар"ни гранд клубга айлантириш учун сўнгги йилларда катта маблағлар сарфлаб юборилди. Наманган клубининг жорий мавсум учун харажатлар сметаси эса барчаникидан каттароқ бўлиб, деярли 84 млрд сўмни ташкил қилади. Мос равишда Самвел Бабаян шогирдлари кубок ва чемпионат ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб туришибди.

Сизнингча, 2022 йил учун энг кичик смета қайси жамоага тегишли? Эртага шу ҳақда маълумот берамиз.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика