Latest news

21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  1 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  3 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7

Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БАА нега фавқулодда кучайиб кетди? News

Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БАА нега фавқулодда кучайиб кетди?

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ 3-саралаш босқичи учрашувларига старт берилди.

Ўзбекистон "Бунёдкор" стадионида КХДРни меҳмон қилиб, минимал (1:0) ғалабага эришган бўлса, "А" гуруҳининг бошқа вакиллари — Эрон Исфахонда Қирғиз Республикаси билан тўқнаш келиб, 1:0 ҳисобида ютди, БАА Қатар майдонида 3:1 ҳисобида зафар қучди. Хўш, Бирлашган Араб Амирликлари амалдаги Осиё чемпионини қай йўсинда мағлуб этди? Паулу Бенту шогирдларининг ғалаба калити нимада? Мақолада айнан шу саволларга жавоб топишга уриниб кўрамиз.

Қатар – БАА учрашуви тафсилотлари 

Ар-Райяндаги "Аҳмад бин Али" стадиони мезбонлик қилган баҳснинг бошида икки жамоа футболчилари бироз босим остида тўп тепишди ва бир қатор вазиятлар кўкка совурилди. Биринчи гол 38-дақиқага тўғри келди — Акром Афиф тўпни 18 ёшли шериги Иброҳим Ал Ҳассанга узатди, ёш футболчи бир кишини алдаб ўтгач, пастки бурчакни нишонга олди – 1:0.

БАА ўйин боришини ўзгартиришга ҳарчанд уринмасин, биринчи таймда ҳисоб ўзгармади. 68-дақиқага бориб меҳмонлар ярим ҳимоячиси Ҳариб Суҳайл катта саҳнага чиқди. Унинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасидан кейин қатарликлар посбони ожиз қолди – 1:1.

80-дақиқада ҳимоячи Ҳолид Иброҳим ўйин тақдирини ўзгартириб юборган тўпни киритди – 1:2.

90+4-дақиқада Паулу Бенту қўл урган ўзгариш БААга қўл келди. Португалиялик мутахассис 88-дақиқада ярим ҳимоячи Таҳнун Ал Зааби ўрнига ўйинга қўшган англиялик (ҳа, адашмадингиз, англиялик) хавбек Маккензи Хант ўзидан сал аввал захирадан майдонга тушган ҳужумчи Али Солиҳни тўп билан таъминлади ва у ҳисобни 1:3 кўринишига келтириб қўйди.



БАА мазкур учрашувда қуйидаги таркибдан фойдаланди:

БАА: 17.Ҳолид Эйса, 2.Абдулла Идрис, 4.Куаме Каудио, 8.Таҳнун Ҳамдан (18.Маккензи Хант, 88), 9.Ҳариб Абдалла (16.Муҳаммад Ал Балуши, 90+3), 11.Кайо Канедо, 12.Ҳалифа Муборак, 14.Абдулла Ҳамад Ал Менҳали, 15.Яҳё Нодир, 19.Ҳолид Ал Дҳанҳани, 20.Яҳё Ал Гассани (7.Али Солиҳ, 75).

Захира: 1.Али Ҳасейф, 22.Ҳолид Тавҳид, 3.Зайид Султон, 5.Али Ҳассан, 6.Абдилраҳмон Солиҳ, 10.Фабио Де Лима, 21.Иссам Файз, 23.Фаҳад Бадир.



Кўриб турганингиздек, таркибдаги бир қатор номлар бежиз ажратиб кўрсатилмади. Улар аслида араб бўлмаган ва маҳаллийлаштирилган футболчилардир. Бенту хоҳлаган футболни қуришда уларнинг ҳиссаси жуда катта.  


Паулу Бенту 5 сентябр кунги Қатар, 10 сентябрь кунги Эрон билан учрашувлар учун 30 нафар футболчини чақирганди. Ажабланарлиси, таркибдаги нақ 7 нафар(!) футболчи маҳаллийлаштирилган футболчи ҳисобланади. Қуйида улар билан батафсил танишасиз. 



Маҳаллийлаштирилган чарм тўп усталари 

Ҳимоячи Куаме Каудио 2000 йил Кот-д'Ивуарнинг Урагахио шаҳрида туғилган. 2019/20 йилги мавсумдан буён БАА чемпионатида тўп тепади, 2023 йилда БАА фуқаролигини қабул қилган ва шундан бери мамлакат термаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўйнаган жамоалари: "Мимозас" U-19 (Кот-д'Ивуар), "Хорфаккан", "Ал Айн" (бугунги кунгача).



Ҳужумчи Кайо Канедо 1990 йил Бразилиянинг Волта-Редонда шаҳрида дунёга келган. 2014/15 йилги мавсумдан бери БАА чемпионатида ҳаракат қилади, 2020 йилнинг январида БАА фуқаролигига қабул қилинган. Термадаги дебютини 2020 йил 12 ноябрда Тожикистонга қарши (3:2) ўртоқлик ўйинида ўтказган. Бугунги кунда "Ал Васл" жамоасида ўйнамоқда.

Ўйнаган жамоалари: "Волта-Редонда", "Ботафого", "Фигейренсе", "Интернасьонал", "Витория" (барчаси – Бразилия), "Ал Айн", "Ал Васл" (иккиси – БАА).



Ҳужумкор ярим ҳимоячи Фабио Де Лима 1993 йил Бразилиянинг Арасажи муниципалитетида таваллуд топган. 2014/15 йилги мавсумдан бери БАА чемпионатида ўйнайди. 2020 йилнинг февраль ойида БАА фуқаролигини қабул қилган. Термадаги дебютини 2020 йил 12 октябрь куни Ўзбекистонга қарши (1:2) ўртоқлик беллашувида нишонлаган.   

Ўйнаган жамоалари: "Икаса", "Атлетико Гоияниенсе", "Васко да Гама" (барчаси – Бразилия), "Ал Васл" (БАА, бугунги кунгача).



Чап қанот ҳимоячиси Маккензи Хант 2001 йил Англиянинг Ливерпуль шаҳрида дунёга келган. 2007 йилдан 2024 йилнинг ёзигача "Эвертон" тизимида ҳаракат қилган. Маккензи Премьер-лига клуби асосий жамоасининг қайдномасига 20 марта кирганига қарамай, умуман майдонга туширилмаган. У болалигининг асосий қисмини Дубайда ўтказган ва инглиз макбатига қатнаган. Кейинчалик Дубайдаги коллежда 2 йил таҳсил олгач, яна Ливерпулга қайтган. Унинг отаси Марк ҳамон Дубайда яшаб, ўша ерда ишлаб келади. Айтиш жоиз, у шу йил бошида БАА фуқаролигини олган. 

Маккензи Хант куни кеча – 30 август куни БАА терма жамоасидан чақирув олди ва кеча Қатар билан баҳсда нафақат дебют қилишга, балки ассист қилишга ҳам улгурди.

Ўйнаган жамоалари: "Эвертон", "Флитвуд" (иккиси – Англия, бугунги кунгача).



Иссам Файз 2000 йил Марокашнинг Хурибга шаҳрида туғилган. 2018 йилдан бери БАА чемпионати вакили "Ажман" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. 2023 йилда БАА фуқаролигини олган ва миллий терма жамоада 2024 йил 26 март куни ЖЧ саралаши доирасидаги Яман билан баҳсда дебют қилган. 



Сентябрдаги йиғинга жалб қилинган, аммо Қатар билан баҳсда кўриниш бермаган футболчилар

Ҳужумчи Жуниор Ндиайе 2005 йил Дубайда таваллуд топган. Франция U-17 термаси сафида майдонга тушишга улгурган. Бироқ эндиликда у яна БАА шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг отаси Самба "Ал Насср" таркибида 2 мавсум ҳаракат қилган.

Дарвозабон Адли Муҳаммад 2004 йил Баҳрайн пойтахти Манамада туғилган. Бугунги кунда "Саутгемптон" U-21 таркибида ўйнамоқда. У ҳам Қатар ва Эронга қарши учрашувлар учун илк бор термага чақирилган.

Эътиборлиси, "Ал Васл" ярим ҳимоячиси Али Солиҳнинг Адли Муҳаммад ва Маккензи Хант қатори Британияга алоқаси бор. Гап шундаки, унинг онаси Шотландия пойтахти Эдинбургдан.


Хулоса шуки, бир муддат олдин ўзбек футболи мутахассислари ва ишқибозлари БААни жиддий рақиб сифатида қабул қилмаётганди. Қатар билан ўйин кўрсатдики, бу нотўғри қараш ва БАА миллий терма жамоаси тўғри релсга тушиб олган ва дадил равишда олдинга илдамламоқда. Ишонамизки, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби ҳам БААнинг ўйинларини астойдил ўрганади. Ҳар ҳолда рақиб бу ишни аллақачон бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – БАА учрашуви 15 октябрь куни ташкил этилиши режалаштирилган.


Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +5   

Comments

+2   
06 sep 22:31:49
Shdhjdjdj Hdjdjdndnfij
БАА кучайиб кетмаган, балки Катар кучсизлашган. Осие чемпионат буни яккол курсатиб берди. Катар хакамлари ердамида голиб булганлигини барча курди ва таъкидлади.
+2   
06 sep 22:27:16
Futbol Uchun
Катар хам канчасини махаллийлаштирди ўхшамади, булар хам шунака бўладиди деб умид қиламиз, битта ўйин билан бахолаб бўлмайди.
+2   
06 sep 22:15:44
Azamat Turgunov
Bu legionerlarini 2-3 tasini oʻyinini koʻrganmiz termasi uchun ja jon kuydirmidi i klubidayam shunaqa oʻynidi. Yaxshi oʻyinchila nu bizani bolladan kuchliyamas
+1   
06 sep 22:57:47
Мирзохид Мадаминов
Катар кучли эмас уларда факат афиф бор.БАА нега шу уйинчилари бн осиё кубогида ярмида колиб кетди.ушандаям бор эди шу уйинчилари.тожикларга ютказиб куйишди негаки тожикларда иштиёк кучли эди.бир уйинга караб хулоса килиш яхшимас.вахима килишлик кк мас.тугри мураббийи кучли мутахассис.бизни ам мураббий анойимас.йулини топиб галаба козонамиз иншооллох.
+1   
06 sep 22:14:18
Azamat Turgunov
Reply to comment by Жамшид Абдусамадов
Биз кимни махалийлаштирамиз сербларними узимизда тугилган русларни уйнатмимиз лекин четдан сербларними уйнатамиз. Махаллийчилик бор экан ривожланиш булмиди. КНДР 1:0 га зурга ютиш бу футболимиз кучайвотиганини билдирмиди. Индонезия Корея билан дуранг уйнади бу ривожланиш.
2 marta jaxon chempianatiga chiqqan termani yuttik deme bu rivojlanish.
   
02 oct 21:28:42
RADIANT_1
Reply to comment by Izzatillo89!
Мексикага қарши ўйинни қайтариш учун боғич шукуровга берилиши керак экан. Умуман олганда бизда жамра яхши. Яқинда олимпиадага борган болларни қўшса яхши бўларди. Масалан иброхимхалил. Жасур, остонни ўрнига одиловни синаса бўларди
Oston baribir muhim ayni damda. O'zi bilan kamida 2ta zashitnikni chalg'itib olib yuroladi. Shundan foydalanishni bilish kerakda. Zo'r reyd qilib tezlikda o'tib ketadigan o'yinchi kerakda. Dinamoni o'yinchisi ham chakki emasga o'xshayapti. Shomurodov baribir qanotda yaxshi o'ynaydi. Bizga bitta chyotki 9 lik hujumchi kerakda.
   
10 sep 13:22:57
Djabborov Hakim
Фавкулодда вазиятлар вазирлигидан сураш керак нега кучаебди.
   
10 sep 10:51:54
Dilmurod Umarov
Reply to comment by Shdhjdjdj Hdjdjdndnfij
БАА кучайиб кетмаган, балки Катар кучсизлашган. Осие чемпионат буни яккол курсатиб берди. Катар хакамлари ердамида голиб булганлигини барча курди ва таъкидлади.
Qatar terma jamoasi o'zi shundoq ham kuchsiz edi,oxirgi Osiyo kubogini qanday qo'lga kiritganini butun dunyo ko'rdi,Osiyo kubogidan avval ham o'rtameyonalar qatorida yurardi
   
09 sep 08:14:55
Izzatillo89!
Reply to comment by RADIANT_1
G'irt vahima qilib yozilgan maqola. Bulardan vopshem qo'rqish keraymas. Bular 2-sort legionerlar ko'pi. Nasaf Al-Sadd, Al-Ayn [garchi yutqizgan bo'lsada] ko'rsatib qo'ydi yulduzchali tarkibdagi jamoalar bilan ham o'ynasa bo'lishini. Meksika bilan bo'lgan o'yindagi aniqlikni ishlatishsa O'zbekiston bemalol 3-4ta gol urib tashay oladi BAA ga.
Мексикага қарши ўйинни қайтариш учун боғич шукуровга берилиши керак экан. Умуман олганда бизда жамра яхши. Яқинда олимпиадага борган болларни қўшса яхши бўларди. Масалан иброхимхалил. Жасур, остонни ўрнига одиловни синаса бўларди
   
07 sep 13:57:42
BXZ BXZ
Reply to comment by Жамшид Абдусамадов
Биз кимни махалийлаштирамиз сербларними узимизда тугилган русларни уйнатмимиз лекин четдан сербларними уйнатамиз. Махаллийчилик бор экан ривожланиш булмиди. КНДР 1:0 га зурга ютиш бу футболимиз кучайвотиганини билдирмиди. Индонезия Корея билан дуранг уйнади бу ривожланиш.
Индонезия Саудия Арабистони билан у́йнадими ёки Ж , Кореа биланми манимча Ж , Кореа Фаластин билан дурранг у́йнади шекилли . Шимолий Кореа хам кучсиз жамоа эмас 1966 ва 2010 йилларда Жахон чемпионатларида у́йнаган .
   
07 sep 10:34:37
Санжарбек Холматов, АндҚХАИ
Хайрли кун. Бу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, фикримча. Ўзбекистон жамоаси ҳам кучсиз эмас, иншааллоҳ. БАА жамоасини ўрганадилар мутасаддиларимиз, деган умиддамиз.
   
07 sep 10:32:49
Davronbek Abduvaliev
Иншаоллох бизни МТЖ албатта ғалаба қозонади.
   
07 sep 10:32:29
Davronbek Abduvaliev
Иншаоллох бизни МТЖ албатта ғалаба қозонади.
   
07 sep 10:32:12
Davronbek Abduvaliev
Иншаоллох бизни МТЖ албатта ғалаба қозонади.
   
07 sep 00:55:40
RADIANT_1
G'irt vahima qilib yozilgan maqola. Bulardan vopshem qo'rqish keraymas. Bular 2-sort legionerlar ko'pi. Nasaf Al-Sadd, Al-Ayn [garchi yutqizgan bo'lsada] ko'rsatib qo'ydi yulduzchali tarkibdagi jamoalar bilan ham o'ynasa bo'lishini. Meksika bilan bo'lgan o'yindagi aniqlikni ishlatishsa O'zbekiston bemalol 3-4ta gol urib tashay oladi BAA ga.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика