Latest news

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  0 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  5 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  20 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди? News

Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Саудия Арабистонига қарши учрашув ва чемпионлик хусусида фикр билдирди.

Аввало, Ўзбекистон халқига ғалаба муборак бўлсин. Бу ғалаба замирида жуда кўпчиликнинг меҳнати ётибди. Сўнгги йилларда юртбошимиз спортга, айниқса футболга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг учун ташаккур айтамиз. Шунингдек, ЎФА раҳбарияти, Халқаро алоқалар ва Терма жамоалар бўлими ҳамда бизнинг жамоамиз учун меҳнати сингган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан шу кунга қадар биз учун жуда кўплаб йиғинлар ташкил этилди, халқаро турнирларда иштирок этишимиз учун шароит яратиб берилди.

Ватанимиз доимо қаҳрамонлар, мард инсонлар юрти бўлган. Буни футболчиларимиз яна бир бор майдонда кўрсатиб беришди. Фантастик ўйин бўлди, бу жасорат, матонат намунаси. Йигитларга раҳмат айтаман, улар имконсиз вазифани бажаришди. Ҳиссиётларимизни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Олдимизда янада муҳим турнир бизни кутмоқда. Жаҳон чемионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламиз.

Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика