Latest news

18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  0 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  3 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  1 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0 News

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0

U-20 Осиё кубоги саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 учрашуви бошланди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Непал ҳимоячиси Сабин Гимире дарвозасига кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун майдондан четлатилди. Непал 10 киши бўлиб қолди. Белгиланган пенальтини Муҳаммадали Ўринбоев амалга оширди, унинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди ва ҳисоб очилмай қолди.

23-дақиқада Мирзаевнинг бурчакдан узатган тўпини Саидумархон Саиднуруллаев боши билан дарвозага йўллади - 1:0. ГОЛНИ КЎРИШ

27-дақиқада Ўринбоевнинг ҳаволатиб оширган тўпини яна Саиднуруллаев боши билан дарвозага йўллади - 2:0. ГОЛНИ КЎРИШ

29-дақиқада Саидунуруллаевнинг тўп узатишидан кейин Нурлан Ибраимов ҳисобни йириклаштирди - 3:0. ГОЛНИ КЎРИШ

67-дақиқада Ҳамидовнинг тўп узатишидан кейин Лазизбек Мирзаев чиройли гол урди - 4:0. ГОЛНИ КЎРИШ

87-дақиқада бурчакдан Мирзаев узатган тўпни Режабалиев дарвозага йўллади - 5:0. ГОЛНИ КЎРИШ

90-дақиқада чап қанотдан Ҳамидов оширган тўпни захирадан майдонга тушган Абдуғафур Ҳайдаров дарвозага йўллади - 6:0. ГОЛНИ КЎРИШ

Ўйинда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарҳод Нишонов бошчилигидаги жамоа дастлабки ўйинда Камбоджани 7:0 ҳисобида таслим қилган эди. Энди Ўзбекистон 27 сентябрь куни Хитой Тайпеига қарши майдонга тушади.



Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0  

Ҳакамлар:
Сонгкран Бунмикиарт (Таиланд), Апичит Нопуан (Таиланд), Нгуен Трунг Хау (Вьетнам), Ли Ти Ли (Вьетнам).
Комиссар: Си Ту Вин (Мьянма)
Назоратчи: Видия Хабиба Шамсури (Малайзия).

Гол: Саидумархон Саиднуруллаев 23, - 1:0 (Мирзаев пас). Саидумархон Саиднуруллаев 27, - 2:0 (Ўринбоев пас). Нурлан Ибраимов 29, - 3:0 (Саидунуруллаев пас). Лазизбек Мирзаев 67, - 4:0 (Ҳамидов пас). Мейирбек Режабалиев 87, - 5:0 (Мирзаев пас). Абдуғафур Ҳайдаров 90, - 6:0 (Ҳамидов пас).

Голга айланмаган пенальти: Муҳаммадали Ўринбоев 20 (дарвозабон).

Ўзбекистон U-20: 21.Самандар Муратбаев (1.Ҳусниддин Неъматов, 60), 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 8.Амирбек Саидов (23.Абдуғафур Ҳайдаров, 72), 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (13.Беҳруз Жуматов, 60), 14.Нурлан Ибраимов (7.Далер Тухсанов, 72), 15.Асилбек Жумаев (11.Муроджон Комилов, 60), 16.Муҳаммадали Реимов, 22.Лазизбек Мирзаев.
Захира: 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 17.Оллоберган Каримов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Рустамбек Фомин, 20.Дилшод Абдуллаев,

Непал U-20: 1.Жиярат Шех, 2.Рам Тапа, 3.Сабин Гимире, 4.Семанта Тапа, 6.Асвин Горасаинее, 7.Самир Таманг, 8.Кушал Деуба, 10.Ниражан Дами, 11.Нираж Карки, 14.Прашант Лаксам, 19.Лачу Тапа.
Захира: 16.Кришал Моктан, 23.Амит Таматта, 5.Бикрам Таманг, 9.Нйима Вангел Таманг, 12.Аюш Тимсина, 13.Анил Бомжан, 15.Дан Синг, 17.Абинаш Сянгтан, 18.Сарож Дарлами, 20.Дипак Тапа Магар, 21.Дарбендра Кунвар, 22.Нирмал Бал.

Четлатиш: Сабин Гимире 20,


ЎЙИННИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИШ

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика