Latest news

13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  1 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  6 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  11 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1

Ўзбекистон U-18 футболчиси Абдуллоҳ Омоналиев: "Ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз" News

Ўзбекистон U-18 футболчиси Абдуллоҳ Омоналиев: "Ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз"

Хабарингиз бор, айни пайтда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тожикистонда CAFA турнирида иштирок этмоқда

Вакилларимиз куни кеча мезбонлар билан куч синашишди (1:1), олдинда эса уларни Афғонистонга қарши баҳс кутмоқда. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа футболчиси Абдуллоҳ Омоналиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


-  CAFA мусобақаси қандай таассурот қолдирмоқда?

- Турнир яхши ўтмоқда. Барча шароитларни яратиб беришяпти, дея оламан. 3та учрашув ўтказдик, эртага сўнгги ўйинимиз. Ғалаба қозониб ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз. 

- Тожикистон билан сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолдик. Турли буюмлар отилганини футболчилар қандай қабул қилди?

- Очиғи бундай ҳолат юз беришини кутмагандик. Биз голдан сўнг ҳиссиётларимизни яшира олмасдик. 

Абдуллоҳ Омоналиев 2-рақам

- Учрашувлар қандай майдонларда ўтмоқда?

- Майдонлар яхши, деб ўйлайман. Аслида CAFA турнирлари сунъий майдонда ўтиши керак эди. Бизни ўйлаб табиий майдонга кўчиришди. Ташкилотчиларга бунинг учун миннатдорчилик билдирамиз. 

- Афғонистон билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти? Рақибнинг даражаси футболчиларнинг ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилишига сабаб бўлмаяптими?

- Тайёргарлик аъло даражада. Барча жамоага бир ҳилда муносабатда бўламиз. Бу ҳали бошланиши. Олдинда бизни катта мақсадларимиз кутяпти. Шу боис бўшашмаслигимиз зарур. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика