Latest news

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  0 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  28 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  3 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг интизомли жамоаси News

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг интизомли жамоаси

U-17 жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунланди.

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Индонезияда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида 3 ўйинда 4 очко жамғарган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистонликлар нимчорак финалда Англия тўсиғидан ўтишга уриниб кўради. 

Якунига етган гуруҳ босқичи баҳсларидан сўнг "оқ бўрилар" мусобақадаги энг интизомли жамоа бўлиб турибди. Марказий Осиё минтақаси вакили футболчиларига учта ўйинда ҳакам томонидан бирорта карточка кўрсатилмади, бу эса иштирокчилар орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистондан кейинги ўринда эронликлар ўсмирлар интизом борасида пешқадамлар орасида бормоқда. Уч ўйинда форслар атиги бир маротаба огоҳлантирилган. Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Англия футболчиларида эса иккита огоҳлантириш мавжуд.

Сариқ карточка билан жазоланишлар борасида энг ёмон кўрсаткич Сенегалга тегишли — 7та. Бироқ африкаликларниг бирор ўйинчиси майдондан четлатилмаган. Канада ўсмирлари эса гуруҳ баҳсларида 4та сариқ, 1та қизил карточка ишлаб олишди.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика