Latest news

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  18 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  74 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев: "Мухлисларни CAFA U-17 кубоги финалига таклиф этамиз" News

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев: "Мухлисларни CAFA U-17 кубоги финалига таклиф этамиз"

Эронга (4:2) қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев Championat.Asia мухбири Николай Егоричевга интервью берди.

- Ўйиндан кейинги одатий савол: ўтган ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Жуда оғир ўйин. Одатдагидек, ўйинни ёмон бошлаяпмиз. Аввал ўзимизга қийинчиликлар туғдирамиз, кейин эса улардан чиқиб кетамиз. Яхшиямки, йигитлар йиғилиб, нималарга қодир эканликларини иккинчи бўлимда кўрсата олишди. Биринчи бўлимда ҳам ўйинни назорат қилган бўлсак-да, вазиятлардан фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин рақиб анча чарчаб қолди, биз бир нечта ўзгаришларни амалга оширдик, ўйинни ўзгартирдик ва ўз имкониятларимиздан фойдалана олдик.

- Жамоа ўйинларни ёмон бошлади дедингиз. Эрон билан ўйинда ҳам, Қирғизистонга қарши аввалги учрашувда ҳам шундай бўлганди. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?
- Биз буни аниқлашга ҳаракат қиляпмиз. Жамоага дастлабки дақиқалардан эътиборни жамлаб ўйнаш, диққатни йўқотмаслик кераклигини тушунтирамиз. Лекин болалар ҳали ёш - катта эҳтимол билан муаммо айнан шу билан боғлиқ. Уларда ўйин бошиданоқ керакли тарзда ўйнаш учун ҳали тажриба ва маҳорат йўқ. Шу жиҳат устида ишлаймиз.

- Эрон билан ўйинда жамоангиз жуда кўп вазиятлар яратди, аммо 75-дақиқагача тўп дарвозага кирмади. Бу реализациядаги муаммоларми ёки шунчаки омадсизликми?
- Барибир гол уришимизга ишончим комил эди. Йигитлар катта иштиёқ билан ўйнашаётгани кўриниб турарди. Қаердадир ҳақиқатан ҳам шундай бўладики, омад келмайди, тўп дарвозага кирмайди. Аммо ўйиндан кўриниб турибдики, биз Эрондан яхшироқмиз.

- Эрон терма жамоаси ҳақида нима дейсиз? Жамоа ушбу турнирда мағлуб бўлди - Қирғизистон ва Ўзбекистонга ютқазиб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.
- Эронни Қирғизистонга қарши ўйинда кўриб чиқдик. Ўша ўйинда эронликлар бутунлай бошқача ҳаракат қилишди: кўпроқ тўпни ушлаб туришди, кўпроқ "пастдан" ўйнашди. Айтиш мумкинки, кўпроқ футбол ўйнадик, қандайдир комбинациялар яратишга ҳаракат қилдик. Биз билан ўйинда Эрон терма жамоаси таркибида узун паслар кўпроқ бўлди. Ҳимоячиларимиз бироз саросимага тушиб, ўйин бошида орқадан тўп ташлашлардан сўнг иккита тўп ўтказиб юборишди. Аммо, умуман олганда, Эрондан кўпроқ нарса кутишган эди, албатта. Бу Осиё футболининг флагманларидан бири. Агар биз ғалаба қозонган бўлсак, демак, биз яхшироқ эдик.

- Эрон терма жамоаси футболчиларининг майдонда интизом борасида қандай ҳаракат қилганига нима дейсиз? Улар жуда кўп йиқилишди, ҳакамлар билан баҳслашишди.
- Қирғизистон билан ҳам шундай бўлган. Биз йигитларни эронликларнинг провокацияларига учмасликлари ҳақида огоҳлантирдик. Балки уларга ёшлигидан ўргатишаётгандир ёки бу уларнинг қонида бордир. Аммо бу футболга чирой бағишламайди ва биз футболчиларимизда бундай нарсаларни маъқулламаймиз.

- Финалда нималарни кутяпсиз? Рақиб - Тожикистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Эронга қарши ўйин олдидан Тожикистон терма жамоасининг Афғонистонга қарши ўйинини стадиондан бироз томоша қилдик. Кўриниб турибдики, Тожикистон жамоаси жуда яхши тайёргарлик кўрган, бир нечта йигитлар U-17 Осиё Кубогида қатнашган. Умуман олганда, Тожикистон ёшлар ва ўсмирлар даражасида яхши ўйин кўрсатмоқда. Ўша U-17 Осиё Кубогида Тожикистон ажойиб кўринди, чорак финалда Жанубий Кореяга қарши яхши ўйнади ва ҳатто кореяликларни мағлуб этиши мумкин эди. Айтиш мумкинки, Тожикистонда ҳозир "футбол буми" давом этмоқда, сўнгги йилларда жуда кўпайиб кетди. Тожикистон терма жамоасини яна бир бор яхшилаб таҳлил қиламиз, финалга тайёргарлик кўрамиз. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларни CAFA U-17 кубоги финалига таклиф қилмоқчиман. Йигитлар қўллаб-қувватланса, анча ёқимли ўйнашади, янада кўпроқ ҳаракат қилишади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика