Latest news

00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  5 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2

Ўзбекистон терма жамоаси БААга учиб кетди News

Ўзбекистон терма жамоаси БААга учиб кетди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 9-18 ноябрь кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Ушбу йиғин доирасида Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

6 ноябрь куни терма жамоамиз вакиллари Тошкентда йиғилди ва машғулотларга киришди. Бугун, 9 ноябрь куни тонгда Ўзбекистон МТЖ делегацияси Тошкент-Дубай ҳаво рейси орқали БААга йўл олди.

Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябрь куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади.


Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", Жанубий Корея), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив").


П.С. БAA чемпионатида фаолият олиб бораётган Aзиз Ғаниев ва Отабек Шукуров МТЖнинг Дубайдаги машғулотларида қўшилади.


Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика