Latest news

08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  6 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  13 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари News

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 4-турнинг энг яхши дарвозабони – Жавоҳир Илёсов (ОКМК)

Суперлигага етакчи поғоналар учун кураш олиб борадиган ОКМК 4-турни ўз уйида "Динамо"ни меҳмон қилиб, муроса кўчасини танлади (0:0). Мазкур учрашув кутилганидан зерикарлироқ кечган бўлса-да, олмалиқликлар посбони Жавоҳир Илёсов иккита вазиятда бирга-бир ҳолатда қолиб кетиб, жамоаси жонига ора кирди. Шу тариқа, ўз вақтида Эктор Купер даврида терма жамоадан чақирув олган дарвозабон юқори спорт формасида эканлигини кўрсатиб, турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинида 4-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

"Нефтчи" 4-турда "Навбаҳор"га қарши "Водий дербиси"да майдонга тушди. Виталий Левченко шогирдлари сўнгги пайтларда кўп танқид қилинаётганига қарамай, дербини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, муҳим ғалабага эришди. 53 ёшли мураббий Фарғона клуби 1:2 ҳисобида орқада бораётганида бир қатор ўзгаришларга қўл урди ва бу ўз самарасини берди. Дербини ўз томонига оғдиришга эришган мутахассис муносиб равишда CA томонидан тур мураббийлигига муносиб кўрилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 4-турнинг энг яхши футболчиси – Зоран Марушич ("Нефтчи")

Сербиялик форвард Зоран Марушич 4-турда собиқ жамоаси "Навбаҳор"ни ранжитди. Тажрибали ҳужумчи "Нефтчи" – "Навбаҳор" беллашувининг 64 ва 72-дақиқаларида катта саҳнага чиқиб, фарғоналик мухлисларга хурсандчилик улашди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 4-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Зоран Марушич ("Нефтчи")

"Нефтчи"нинг 31 ёшли ҳужумчиси "Навбаҳор"га қарши дербида жамоасининг ғалабасини таъминлади. Айниқса, у дарвозага киритган тўпларнинг иккинчиси томошабинларда ўзгача таассурот қолдирди. Ҳужумчи бир ҳимоячини алдаб, тўпни ўзига қулайлаштириб олди ҳамда ўнг оёқда чамаси 16,5 метрдан мўлжални пойлади – тўп дарвоза тўсинини зирқиратиб, тўрдан жой эгаллади. Сайт журналистлари талқинида мазкур гол турнинг энг чиройли голи сифатида қайд этилди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика