Latest news

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Ўзбекистон МТЖ Шри-Ланкага қарши учрашув олдидан машғулот ўтказди + Достон Ҳамдамовнинг эртанги ўйин ҳақида фикри ГАЛЕРЕЯ News

Ўзбекистон МТЖ Шри-Ланкага қарши учрашув олдидан машғулот ўтказди + Достон Ҳамдамовнинг эртанги ўйин ҳақида фикри ГАЛЕРЕЯ

Бугун "Навбаҳор" клуби захира майдонида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Шри-Ланкага қарши ўйинолди машғулот ўтказди.

Хабарингиз бор, Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларининг финал босқичида Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка билан "C" гуруҳидан жой олганди. Эртага Наманган вилоятида мазкур саралаш баҳслари старт олади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк турда Шри-Ланкага қарши ўйинолди машғулот ўтказди. Йиғинда таркибга жалб этилган барча футболчилар иштирок этди. Машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун тарзда ўтказилди. Шунингдек, терма жамоа футболчиси Достон Ҳамдамов бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Бунинг самарасини эртага мухлислар кўз ўнгида намойиш этиб, саралаш босқичини ғалаба билан бошламоқчимиз.

- Саралаш босқичи доирасида учта учрашув ўтказасизлар. Мураббий учала баҳсга ҳам кучни тенг тақсимлаган ҳолда ўйин намойиш этиш кераклиги тўғрисида кўрсатма бердими ёки дастлабки тўқнашувдаёқ барча кучни сарфлаш кераклигини таъкидладими?

- Албатта, ўйин ташкил этишимиз қандай рақиб эканлигига ҳам боғлиқ. Бироқ барча учрашувларда бор имкониятларимизни ишга соламиз.


Ўзбекистонлик таниқли футбол фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедов (HP Photo)

Барча суратларни сайтимизнинг ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фото: Толибжон Қосимов

Барча суратларни сайтимизнинг ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика