Ўзбекистон МТЖ Катанец бошчилигида Доҳада илк машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ
11 nov 2024 22:06
News
Ўзбекистон МТЖ Катанец бошчилигида Доҳада илк машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ
Бугун терма жамоамиз Сречко Катанец бошчилигида Қатар пойтахтидаги дастлабки машғулотни ўтказди. Унда ички чемпионатдан чақирилганлар ва айрим легионерлар иштирок этишди. Жумладан, Отабек Шукуров, Умар Эшмуродов, Ўткир Юсупов, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожимат Эркинов, Ҳусниддин Алиқуловлар машғулотда тўлиқ қатнашишди. Афсуски, Жалолиддин Машарипов бироз бетоблиги саба, Азиз Турғунбоев эса жамоасининг охирги ўйинида олган кичик жароҳати сабаб бугунги машғулотни ўтказиб юборишди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугун машғулот бўлиб ўтаётган вақтда Доҳага учиб келгани боис машғулотда қатнашмади. Эртадан у ҳам жараёнга киришади.
Ҳозирча Қатарга ҳали етиб келмаган 2 легионеримиз қолди. Булар: Рустам Ашурматов ва Аббосбек Файзуллаев. Уларнинг ҳар иккиси бугун тунда Доҳага етиб келишади.
Толибжон Қосимов, Доҳадан махсус















Барча суратлар шу ерда: ФОТОГАЛЕРЕЯ
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments