Latest news

13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  4 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  3 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  17 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  6

Ўзбекистон - КХДР учрашувини Олмалиққа кўчирсак бўлмайдими? News

Ўзбекистон - КХДР учрашувини Олмалиққа кўчирсак бўлмайдими?

Хабарингиз бор, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида КХДРга қарши ўйнайди.

ОФК куни кеча мазкур баҳс "Бунёдкор" стадионида ўтиши ҳақида эълон қилди. Бироқ "Бунёдкор" стадионида ўтаётган охирги учрашувлардан кўриниб турибдики майдон бунчалик кўп ўйинларга дош бера олмаяпти. Шахсан ўзим иккинчи давра бошидан буён "Бунёдкор" стадионидаги учала ўйинга ҳам бориб расм олдим. Тўғриси майдонга ҳам, футболчиларга ҳам раҳмим келди.

5 сентябрга қадар бу стадионда яна иккита ўйин бўлиб ўтар экан:
23 август "Локомотив" - "Қизилқум"
25 август "Бунёдкор" - ОКМК

Куни кеча ўтган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов айнан майдон туфайли жароҳат олганини кўпчилик эшитди.

Стадион ходимлари ҳар қанча зўр ишлашмасин ҳар ҳафтада иккитадан ўйин бўлаверса дунёдаги деярли ҳеч бир табиий майдон бунга дош бера олмайди. Шундай экан, КХДРга қарши сентябрь ойидаги баҳсни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионига кўчирсак нима бўлади?

Жаҳон чемпионати саралашининг бу босқичида ҳар бир очко ва ҳар бир гол жуда ҳам катта аҳамиятга эга эканини ўзбекистонлик футбол мухлислари яхши билишади. Шу боис, КХДР билан ўйинни идеал майдонда ўтказиб, саралаш босқичини 3 очко билан бошлаш шарт. Футболчиларимиз ҳам рақиб, ҳам майдон билан курашмасликлари керак.

Хўш, стадионни ўйинга қанча вақт қолганида ўзгартириш мумкин? Аслида ЎФА 1 ой олдин ОФКга стадионни тақдим этиши керак. Лекин форс-мажор ҳолати бўлса ўйинга оз қолганида ҳам стадионни ўзгартирса бўлар экан. Яъни ҳали вақтимиз бор экан.

Ўйлаб кўриш учун ҳам вақтимиз бор. 


Жаҳонгир Файзуллаев


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика