Latest news

22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  2 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  14 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  30 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими? News

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?

Куни кеча Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги баҳслар старт олди.

"H" гуруҳидаги вазият бўйича кўпчилик жуда кўп савол билан мурожаат қилмоқда. Охирги турда "Пахтакор", ОКМК ва "Насаф"нинг очколари тенг бўлиб қолса дастлаб нимага қаралади? Кейинги босқичга кимлар чиқади?



Регламентга кўра, икки ва ундан ортиқ қатнашчи тўплаган очколар тенг бўлиб қолса, уларнинг ўрни қуйидаги кетма-кетлик бўйича аниқланади:
1.ўзаро учрашув(лар) натижасига кўра;
2.ўзаро учрашувларда олинган очколар натижасига кўра;
3.ўзаро учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;
4.барча учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;
5.барча учрашувларда урилган тўплар сонига кўра;
6.барча учрашувларда рақиб майдонида урилган тўплар сонига кўра;
7.барча учрашувларда эришилган ғалабалар сонига кўра;
8.барча учрашувларда сафар ўйинларида эришилган ғалабалар сонига кўра;
9.барча учрашувларда уй ўйинларида учралган мағлубиятлар сонининг акс таъсирига кўра.




Бизнинг ҳолатимизда айтайлик "Насаф" "Пахтакор"ни битта тўп фарқи билан ютди (1:0, 2:1, 3:2 ва ҳоказо) ва очколарини 6 тага етказиб олди. ОКМК эса "Навоий ФА"ни исталган ҳисобда мағлуб этди ва очкосини 6 тага етказди.  

Бундай ҳолатда учта клубда очколар сони 6 тадан бўлади ва айнан мана шу учта клубнинг ўзаро ўйинлари ҳисобланади. "Навоий ФА"га қарши баҳслар олиб ташланади.

Эътиборлиси юқоридаги регламентнинг дастлабки учта қаторидаги барча кўрсаткичлар тенг бўлади:


"Пахтакор" 3 очко, тўплар фарқи 0
ОКМК 3 очко, тўплар фарқи 0
"Насаф" 3 очко, тўплар фарқи 0

Энди регламентнинг тўртинчи қаторига ўтамиз: барча учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра; Бундай ҳолатда "Навоий ФА"га қарши беллашувлар ҳам ўз кучида қолади ва гуруҳдаги умумий тўплар фарқига қаралади.

Айни пайтда вазият бундай:


"Пахтакор" тўплар фарқи +10
"Насаф" тўплар фарқи +3
ОКМК тўплар фарқи 0

"Насаф" битта тўп фарқи билан ютса +4 бўлади, "Пахтакор"да эса +9 га айланади. Яъни "шерлар" Карманага асосий футболчиларни олиб бориб йирик ҳисобда ютгани шу жойда ас қотади.

Демак ҳамма гап ОКМК - "Навоий ФА" учрашувида қолади. Олмалиқ клуби кейинги босқичга чиқиши учун имкон қадар йирикроқ ҳисобда ютиши талаб этилади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, 13 май кунги баҳсларни диққат билан кузатиш керак бўлади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика