Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат News

Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат

Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

"А" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида БААни қабул қилади, баҳс "Бунёдкор" стадионида 19:00да старт олади. Шу ўринда бугунги ўйинлар рўйхати билан таништириб ўтамиз.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи

4-тур ўйинлари

15.10.2024

"А" гуруҳи

19:00. Ўзбекистон - БАА

19:00. Қирғиз Республикаси - КХДР

21:00. Эрон - Қатар

"Б" гуруҳи

16:00. Корея Республикаси - Ироқ

21:00. Фаластин - Кувайт

21:00. Иордания - Ўмон

"С" гуруҳи

15:35. Япония - Австралия

17:00. Хитой - Индонезия

23:00. Саудия Арабистони - Баҳрайн

ОФК эълон қилган бу жадвалда ҳар бир тўқнашув ўша ўйин бўлиб ўтадиган мамлакатнинг маҳаллий вақти билан кўрсатилган.


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 4-туридан олдин гуруҳлардаги ҳолат

"А" гуруҳида Ўзбекистон ва Эрон пешқадам бўлиб туришибди ва иккита тўғридан-тўғри йўлланма учун айнан шу жамоалар асосий давогар. Осиё Кубоги ғолиби Қатар эса бу босқичда омадсиз старт олди. Қўшни Қирғиз Республикаси ҳали очко олмагани ачинарли.


"Б" гуруҳида ҳам бизникидаги каби иккита пешқадам бор: Корея Республикаси ва Ироқ. Қизиғи, бугун айнан шу жамоалар ўзаро тўқнаш келишади ва ким якка пешқадамга айланишини аниқлаб олишади ёки биргаликда жадвални бошқаришда давом этишади. Иордания эса ҳали яна қўша олади, назаримда.


"С" гуруҳида Япониянинг статистикаси даҳшатли. Японлар 3 ўйинда ҳали бирорта гол ўтказиб юборишмади ва 14та гол уришди. Табиийки, учта ғалаба. Кунчиқар юрт футболчилари йўлидан чиққан рақибни ямламай ютмоқда. Саудия Арабистони эса Манчини қўл остида пастга шўнғишда давом этмоқда: 3 ўйинда 4 очко. Бу гуруҳда қатор футболчиларни маҳаллийлаштираётган ва кореялик машҳур мутахассис Шин Таэ Йонг бошқараётган Индонезия кўпчиликка сюрприз бўлиши тайин. Хитой эса ҳали умуман очко олмади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика