Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  8 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Ўзбекистон футбол ассоциациясида яна бир ФИФА мутахассиси иш бошлайди News

Ўзбекистон футбол ассоциациясида яна бир ФИФА мутахассиси иш бошлайди

Tags :  ЎФАФИФА
ЎФАда «ФИФА Иқтидорли мураббийлари» лойиҳаси доирасида юртимизда доимий тарзда фаолият олиб борувчи мутахассисни тайинлаш масаласида учрашув ўтказилди.

Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, бош котиб Аваз Максумов, ЎФА техник директори Ги Kiaла, ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон ва «ФИФА Иқтидорли мураббийлари» лойиҳаси мутахассиси Ларс Ҳопплар иштирок этишди.

Ушбу лойиҳа доирасида доимий фаолият олиб борувчи мутахассиснинг олдига қўйиладиган вазифалар эшиттирилди. Хусусан, ҳудудий футбол академияларини доимий қўллаб-қувватлаб бориши, иқтидорларни ривожлантириш схемасини ишлаб чиқиши, «скаутинг» фаолияти билан шуғулланиши ҳамда мураббийлар таълим тизимини янада такомиллаштириш каби йўналишларни назорат қилади. Ушбу муҳим вазифаларни сифатли назорат қила оладиган номзод ФИФА томонидан тавсия этилади. «ФИФА Иқтидорли мураббийлари» лойиҳаси координатори бевосита «Миллий футбол маркази» да фаолият олиб бориши режалаштирилган.

Шуни таъкидлаш керакки, ўзбек футболида илк бор ФИФА мутахассислари доимий асосда юртимизда иш олиб бориши, халқаро тажрибани татбиқ этиши футболимиз ривожи йўлида ташланган яна бир муҳим қадам бўлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика