Latest news

08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  1 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  5 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  42 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралашида биринчиликнинг 8 клуби иштирок этади News

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралашида биринчиликнинг 8 клуби иштирок этади

18 март куни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланади.

Аввал маълум қилинганидек, мусобақанинг гуруҳ босқичида 24 та клуб иштирок этади. Coca-Cola Суперлига ҳамда Про лига клублари гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри қатнашади. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этувчи клуб(лар) эса кубок беллашувларига 1/8 финалдан бошлаб қўшилади. Мана шу клуб(лар) бўш қолдирган гуруҳдаги ўрин(лар) учун Биринчи лиганинг 8 жамоаси саралаш босқичи орқали кураш олиб боради.

Саралаш АГМК клубининг 7 апрель кунги халқаро ўйини натижасидан келиб чиқиб, икки ёки уч босқичда ташкил этилади. I босқич ўйинлари 28 март куни ўтказилади ва унда саккиз жамоа қуръа ёрдамида тўрт жуфтлик ҳосил қилади. Бир учрашув натижасига кўра, тўрт ғолиб клуб II босқичга йўлланмани қўлга киритади. Мазкур босқичда тўрт клуб икки жуфтлик ҳосил қилади ва ўйинлар 4 апрель куни бўлиб ўтади.

АГМК 7 апрель куни халқаро ўйинда зафар қучса, III босқич бекор қилинади ва II босқичнинг икки ғолиб клуби “Пахтакор” ва АГМК ўрнида гуруҳ босқичида қатнашади. АГМК 7 апрель куни мағлуб бўлса, II босқичнинг икки ғолиби 13 апрель куни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг битта йўлланмаси учун ўзаро майдонга чиқади.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралаш босқичида қуйидаги клублар иштирок этади: “Локомотив-БФК”, “Чиғатой”, “Рубин”, “Нефтгазмонтаж”, “Лочин”, “Зомин”, “Жомбой”, “Ғиждувон”. Биринчи лигада иштирок этувчи фарм-клублар ҳамда ҳозирга қадар белгиланган талабларни бажариш орқали Биринчи лигадаги иштирокини кафолатлаб улгурмаган клублар, кубок беллашувларига қўйилмайди.
 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика