Latest news

21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  6 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  28 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5

Ўзбекистон Coca Cola кубоги қуръасининг формати аниқ бўлди News

Ўзбекистон Coca Cola кубоги қуръасининг формати аниқ бўлди

Эртага — 14 ноябрь куни Ўзбекистон Coca Cola кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга олиб чиқилади. Телеканал билан келишувга кўра, соат 17:00 дан бошлаб ЎзПФЛ раҳбари футбол мухлислари томонидан бериладиган саволларга жонли эфирда жавоб қайтаради. Қуръа ташлаш эса савол-жавобдан кейин бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ мағлуб жамоа мусобақа билан хайрлашадиган формат масаласида клублар билан келишиб олганди. Шу тариқа қуръа қандай форматда ўтиши масаласи очиқ қолганди. Яъни, вақт қисқа эканидан келиб чиқиб, шунингдек, клублар йўл чипталари, меҳмонхона масалаларини ҳал қилишлари лозимлиги инобатга олиниб, ЎзПФЛ биринчи вариант сифатида финалгача бўлган эҳтимолий рақибларни биргина қуръа ёрдамида аниқлаш масаласини ўртага ташлади (1-расм).


Қўшимчасига, ҳар бир босқич учун алоҳида қуръа масаласи келтириб ўтилди. ЎзПФЛ сўнгги икки мавсумдан буён мана шу форматда кубок беллашувларини ўтказди ва бу табиийки, турнирга бўлган қизиқишни анча ошди. Бунда чорак финалга йўл олган жамоалар учун алоҳида, шунингдек, ярим финалга йўл олган клублар учун яна алоҳида қуръа ташлаб берилади (2-расм).


16 клуб орасидан “Қизилқум”, “Андижон”, “Пахтакор” ва АГМК биринчи вариантни афзал билди. Бирйўла 10 клуб — “Насаф”, “Қўқон-1912”, “Локомотив”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Оқтепа” ва “Шўртан” иккинчи вариантни маъқул кўрди. “Машъал” эса бетараф бўлди.

Шу тариқа ЎзПФЛ иккинчи вариантни танлаб олди. Режага кўра, Ўзбекистон Coca Cola кубогининг 1/8 финал босқичи 7-8 декабрь кунлари ўтказилади. ¼ финал учрашувлари 12 декабрда, ½ финал 16 декабрда ва финал учрашуви 20 декабрда бўлиб ўтади. Дастлабки босқичда 8 та учрашув бўлиб ўтиши, уларнинг иложи борича кўпроғини трансляция қилиш имкони бўлишидан келиб чиқиб, учрашувлар икки кунга белгиланди. Бунда географияси нисбатан узоқроқ бўлган жамоалар биринчи бўлиб майдонга тушиши масаласи инобатга олинади, боиси, уларда тикланиш учун камроқ имконият бўлади. Шунингдек, “Спорт” канали билан ўзаро фикр алмашилиб, водий ёки воҳа жамоаларининг иложи борича бир кунда тўп сурмаслиги масаласига ҳам эътибор қаратилиши мумкин.

Жамоаларда келаси учрашувларга тайёрланиш имконияти кўпроқ бўлиши учун, ЎзПФЛ қуръа маросимини ўйинлар якунига етиши билан ташкил қилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика