Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  49 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичига 19 март куни қуръа ташланади News

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичига 19 март куни қуръа ташланади

19 март куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига аъзо барча клуб ўзининг Ўзбекистон Coca-Cola кубогидаги рақибларини билиб олади.

Жараён “Спорт” телеканали орқали соат 21:20 дан бошлаб жонли эфирда кўрсатилади. 

Гуруҳ босқичида 2021 йилги мавсумда бўлгани каби 24 та жамоа кураш олиб боради. “Пахтакор” ОФК Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи иштирокчиси сифатида мусобақага 1/8 финалдан эътиборан қўшилади. “Насаф” клуби 15 март куни “Банияс”ни таслим қила олса, турнирни 1/8 финалдан бошлайди, йўқса у ҳам гуруҳ босқичидаги рақибларини 19 март куни билиб олади. 

Шу куни мусобақанинг саралаш босқичига ҳам қуръа ташлаб берилади. Саралаш ўйинлари ҳақида бироздан сўнг аниқроқ маълумот тақдим этилади. 

Шунингдек, анъанага кўра 2022 йилги кубок финалига мезбонлик қилувчи стадион номига ҳам қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади. Даъвогар стадионлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда қуръага қадар маълум қилинади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика