Latest news

10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   2 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  4

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. “Бухоро” — “Динамо” учрашуви 20 апрель куни бўлиб ўтади News

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. “Бухоро” — “Динамо” учрашуви 20 апрель куни бўлиб ўтади

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги В гуруҳидан ўрин олган “Бухоро” — “Динамо” учрашуви аввалдан белгилангани каби 21 апрелда эмас, 20 апрелда ўтказилади.

Хабарингиз бор, “Истиқлол” футбол клуби мавсумни давом эттира олмаслиги маълум бўлгач, ЎзПФЛ кубокда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки жамоа иштирокида яна бир саралаш учрашувини ўтказди ва унда “Ғиждувон” клуби Тошкентда “Чиғатой”ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичининг сўнгги иштирокчисига айланди. Ўз-ўзидан “Бухоро” ва “Ғиждувон” клублари бир гуруҳдан жой олди.

Жорий мавсумга қадар “Бухоро” клубининг асосий стадиони ўйинларга тайёр бўлмагани учун, жамоа уй учрашувларини Ғиждувондаги стадионда ўтказадиган бўлди. Саралаш натижасидан келиб чиқиб, В гуруҳининг илк турида Бухоро вилоятининг икки клуби бир кунда уй учрашувини ўтказишига тўғри келади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, майдон эгаси бўлган “Ғиждувон” клуби “Сурхон”га қарши 21 апрель куни майдонга чиқади. Бунда “Бухоро” ва “Динамо” клубларининг Про лига сўнгги турида дам олганликлари ҳам инобатга олинган.

Гуруҳ босқичининг қолган учрашувлари аввалдан белгиланган вақтларда ўтказилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика