Latest news

19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  0 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  3 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  8 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  5 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0

Ўзбекистон аёллар ТЖга хорижлик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди News

Ўзбекистон аёллар ТЖга хорижлик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мидори Ҳонда билан шартнома имзолади.

Унга кўра, япониялик мутахассис 2023 йилнинг якунига қадар Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Маълумот ўрнида, Мидори Ҳонда 1964 йилда Япониянинг Сидзуока шаҳрида таваллуд топган. 1981-1991 йиллар давомида Япония аёллар терма жамоаси сафида тўп тепган. Ушбу давр мобайнида жамоаси билан биргаликда Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Мураббийлик фаолиятини эса 2001 йилда “Окаяма“ клубида бошлаган. Кейинчалик Япония U-20 аёллар терма жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида Жаҳон Чемпионатида иштирок этган ва мундиалда 3-ўринни қўлга киритган. Мутахассис 2013-2019 йиллар давомида “Нагано Парсейро”, 2020-2021 йилларда эса “Сидзуока ССУ Асрежина” клубларини бошқарган. Бундан ташқари, Мидори Хонда Японияда ЖФАнинг “С” категориядаги (“Про”га тенг юритиладиган) лицензияни олган илк аёл мураббий ҳисобланади.

Шунингдек, аёллар терма жамоамизда яна бир япониялик мутахассис — Такая Цуцуми дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боради.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика