Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  18 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  5 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Ойбек Нурбоев: “Бизда Европага ўхшаб очиқ трансфер қилинмайди” News

Ойбек Нурбоев: “Бизда Европага ўхшаб очиқ трансфер қилинмайди”

Ўтган йили Қувасойнинг “Цементчи” жамоасида ўйнаган Ойбек Нурбоев айни дамда эркин агентга айланган. Биз Ойбек Нурбоев билан боғланиб фаолияти борасида суҳбатлашдик.

- “Цементчи” ва “Нефтчи” ўзаро бирлашди ва “Нефтчи” бу йил Суперлигада ўйнайдиган бўлди. шундай бўлсада сиз на “Цементчи” ва на “Нефтчи” сафидасиз. Бунга изоҳ бера оласизми?

- Ўтган йили “Цементчи” бош мураббийи жамоага ёрдам беришим учун мени чақирганди. “Цементчи” ўрнига “Нефтчи” бўлганда нима учун фикри ўзгарди? Ёки мени “Нефтчи”га нолойиқ футболчи, деб кўряптими? Хуллас, мураббийга айтадиган кўп гаплариб бор эди. Бу хаёт. Ҳеч ким бир жойда тўхтаб қолмайди. Бир кун келиб ўзини шундай аҳволда кўраман. Фарғонага 1500 километр узоқдан ўз чўнтагимдан пул сарфлаб боргандим. Менга жавоб бериб юборса ҳам йўлкирамни қилиб берса бўларди. Мени шунчаки четга чиқариб қўйишди. Фарғонада ҳоким кубоги баҳсларида асосий таркибда йўқ эдим. Қарасам захирадан ҳам жой ажратишмаган экан. Ўйин тугаганидан сўнг гаплашиб оламан дедим. Кечги овқатдан сўнг, бош мураббийнинг олдига кирсам менга жавоб бериб юборди. Унга айтадиган гапларим бор эди. Лекин ёнидаги одамлар борлиги сабабли шунчаки ишингизга омад деб чиқиб кетдим. Бу гапларнинг барчаси Абдумалик Ҳакимовга тегишли.

- Биламизки сиз аввал ҳам "Нефтчи" жамоасида фаолият олиб боргансиз. Ўтган йили ушбу жамоанинг салбий натижа кўрсатишига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?

- 2013 йили май ойида Юрий Вазгенович Саркисянни истеъфога чиқаришганидан сўнг, шу кунгача жамоада кўплаб мураббийлар алмашинуви бўлди. биринчи бўлиб Амет Мемет таклиф этилди. Ундан сўнг, Мурод Исмоилов, Андрей Фёдоров ва Вадим Абрамов жамоада мураббий бўлиб ишлади. Буларнинг барчаси битта одамни вазифасини эплай олмади, десам муболаға бўлмайди. Чунки, жамоани тузган инсон Юрий Вазгенович бўлади. Мураббийлар алмашинуви бўлганидан сўнг, бир нечта футболчилар келиб-кетди. “Нефтчи”ни бундай натижа кўрсатишига нима сабаб бўлди, ўзим ҳам хайронман. “Нефтчи” жамоасини биринчи лигага тушиб кетгани учун кўнглим оғриди. Бир тарафдан бунга ишониш қийин бўлди. Мисол учун, ўзим Нукусда яшайман, кўпчилик мухлислар мендан “Нефтчи”га нима бўлди”, - деб сўраб туришади. Улар ҳам “Нефтчи”ни бундай ҳолга тушишига ҳайрон қолишмоқда. Менимча, мураббийлар алмашинуви ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар бир мураббий ўз ишини аъло даражада бажара олмади дейишим мумкин.

- Миллионлар ўйини бўлмиш футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган?

- Тўғрисини айтсам, футболга кириб келишимга ҳеч ким сабабчи бўлгани йўқ. Футболга қизиқиш маҳалладан бошланган. Орадан бироз вақт ўтгач, футбол тўгарагига қатнай бошлаганман. Кимдур ота-онаси, яна кимдур ака-укаси, ёки бўлмасам дўстлари орқали футболга кириб келишини кўп эшитганман. Лекин менда бундай ҳолат бўлмаган. Футболга қизиқиш болалигимдан ўзимда пайдо бўлган.

- Биламизки сиз "Жайхун", Хоразм", “Динамо”, “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Олмалиқ”,  "Нефтчи" ва "Цементчи" жамоаларида фаолият юритгансиз. Ҳозир эса эркин агентсиз. Бирорта жамоадан кўнглингиз тўлмаган пайтлар бўлганми?

- 2015 йили иккинчи даврада “Қўқон-1912” жамоасидан кўнглим тўлмаганди. Ўшанда Рустам Абдуллаев бош мураббий эди. Лекин нима учун ушбу жамоадан кўнглим тўлмагани ҳақида ОАВга айта олмайман.

- Молиявий томондан қандайдир муаммо бўлганмиди?

- Йўқ, гап пулда эмас. Бошқа сабаблар бўлган. Буни айта олмайман.

- Қолган жамоаларданчи?

- Қолган жамоалардан кўнглим тўқ.

- Футболни нима учун танлагансиз, пул учунми ёки футболни яхши кўрганингиз учунми?

- Пул ҳақида умуман ўйламаганман. Футболни чин юракдан яхши кўрганим учун шу соҳани танлаганман. Ўзимни футболдан бошқа соҳада тасаввур қила олмайман.

- Агарда футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлаган бўлардингиз?

- Ҳарбий бўлган бўлардим. Чунки характерим ҳам ҳарбийларга ўхшаб кетади. Жамоамиздаги Фаррух Турдиалиев мени “солдат” деб хазиллашарди (кулиб).

- Сулолангизда футболчилар бўлганми?

- Бизнинг сулоламизда ҳеч қандай футболчилар бўлмаган. Мен биринчисиман.

- Сиз билан ишлаган фаолитингиздаги энг яхши мураббий кимлигини айта оласизми?

- Юрий Вазгенович Саркисян.

- Ҳозир қанча маош олишингизни айта оласизми?

- Йўқ, буни ҳеч бир ўзбекистонлик футболчилар айтмаса керак.

- Нима учун футболчиларимиз қанча маош олишларини сир тутишади, ҳамма меҳнатига яраша олади-ку?

- Гапингиз тўғри, лекин шу кунгача ҳеч бир футболчи қанча маош олишини айтганини эшитмаганман ҳам кўрмаганман ҳам. Нима учун футболчилар қанча маош олишларини сир тутишига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мисол учун бизда Европа футболига ўхшаб очиқ трансфер қилинмайди. Кўплаб футболчиларнинг агентлари йўқ. Уларни мураббийларнинг ўзлари таклиф қилишади. Иккила томон ҳам шартнома имзолагандан сўнг, бу нарса сир бўлиб қолади. Бу шартнома мураббий ва футболчи ўртасидаги келишув бўлади. Шунинг учун ҳам бизда сир тутилади. Бизда Европа футболига ўхшаб бу футболчи 60 миллион еврога бир клубга ўтди, бошқа футболчи 100 миллион евро эвазига бошқа клубга кўчиб ўтди дея бемалол айтишади. Бизда ундай эмас, очиқ трансфер қилинмайди. Хаттоки трансфер деган тушунчанинг ўзи йўқ, ривожланмаган. Чунки, мураббий ўзи таклиф қилган футболчига ўзи маълум бир миқдорда суммани айтади, кўтарма пуллари ҳам буни ичида бўлади. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, бу мураббий ва футболчи ўртасидаги гап. Агарда бу ҳақида маълумот олмоқчи бўлсанглар мураббийлардан сўрашинглар мумкин. Чунки, барча мураббийлар кич қанча ойлик олишини яхши билади.

- Қорақалпоғистонда футболга бўлган эътибор қай даражада?

- Тўғрисини айтсам жуда ҳам паст даражада. Футболга бўлган эътибор умуман йўқ. Бизда футбол ўйнайман деган ёшлар кўп, лекин ҳокимларимиз футболга қизиқишмайди.

- Қорақалпоғистонга футболни қайтариш учун қандай ишларни амалга оширган бўлардингиз?

- Биринчи навбатда болалар футболи ва мактаб интернатини кучайтирган бўлардим. Бизда ҳеч қандай футбол тўгараклари йўқ. Футбол тўгараги очиш учун яхши футбол ўйнайдиган майдонлар керак. Нукус бўйича биргина “Турон” стадиони бор. ўша стадионда барча мусобақалар ўтказилиб келинади. “Турон” стадиони яхши, лекин майдони сунъий қопламали. Ёз пайтида умуман футбол ўйнаб бўлмайди. Биринчи лига баҳслари мана шу стадионда ўтказилади. “Орол” жамоаси уй учрашувларини мана шу стадионда ўтказади. Биринчи лига баҳсларида ўйин 17:00да бошланади. Ёз пайтида сунъий қопламали майдон қайаб турган бўлади. Афсуски Қорақалпоғистонда футбол сўниб бормоқда.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика