Latest news

22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  3 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  11 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   15 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз" News

Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи саралаш баҳсларидан ўрин олган БААга қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

Бугунги машғулотлар пайтида жамоамиз посбони Ўткир Юсупов ўтган ва бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.


— Эронга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, бироз омад етишмади. Бир очко киритганимиз ҳам яхши натижа, сабаби Эрон кучли ва таркибида кўплаб яхши ўйинчилар ҳаракат қилади. Бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизда вазиятларимиздан фойдалана олмадик, агар ўшалар голга айланганда, ғалабага эришган бўлардик.


— Рейслар йўқлиги сабаб Эрондан Ўзбекистонга келишда муаммолар бўлгани ва машина орқали келишингизга тўғри келгани ҳақида хабарлар янгради.

— Биз 6 октябрда Табризда ўйин ўтказдик. Рейслар йўқлиги сабаб ўйиндан сўнг Арманистон орқали Бакуга бормоқчи эдим. У ерда чегара ёпиқлиги сабаб Туркияга боришга тўғри келди. Табриздан Ван шаҳрига 7 соат давомида машинада тоғлар оша бордим. Вандан аэропортга 2 соат йўл босдим. Ван аэропортида чипталарнинг бари сотиб бўлинган экан. Шу сабаб у ерда 6 соат кутишимга тўғри келди. Сўнгра Ван-Анқара рейси бўйича учдим. Анқара аэропортида 10 соат кутганимдан сўнг Тошкентга учиб келдим.

— Эрон билан ўйинда футболчиларимизда мураббийсиз руҳий ҳолат бироз яхши эмасдек кўринди ва ўйинимиз қовушмади. Ўйин давомида 1-2та вазият ярата олдик. БАА билан ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда? Мураббийнинг йўқлиги таъсир қилмайдими?

— Албатта, бош мураббийнинг ўз ўрни бор. Тайёргарлик яхши, йигитларда кайфият ажойиб, ҳамма жанговар ҳолатда. Эрон ҳимояга эътиборини қаратди ва унда яхши ўйнади, шунингдек кам яратган вазиятларимиздан фойдаланолмадик.

— Ўйиндаги ҳаракатларингиз ижобий эътироф этилди. "Фулад"даги жамоадошларингизнинг бу ҳақда фикрлари қандай? Улар билан гаплашдингизми?

— Ўйиндан сўнг "Фулад"даги жамоадошим Али Немати билан гаплашдик, у ҳам Эрон термаси сафида дебют қилди. У Ўзбекистонга илк келганини, шаҳар, стадион ва мухлислар ёққанини, шунингдек ўйин яхши ўтганини айтди.

— Бўлажак рақибимиз БАА сафида кўплаб маҳаллийлаштирилган ўйинчилар бор. Бу нарса БААни Эрондан ҳам кучли рақибга айлантирмайдими?

— Мен унчалик кузатмайман, аммо Жалол (Машарипов - СА) кўплаб бразилияликлар фуқаролик олганини айтди. Эртага уларни таҳлил қиламиз ва ўйинда мағлуб этиб, халқимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика