Latest news

09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  107 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0

Отабек Зокиров: “Энг муҳими бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим” News

Отабек Зокиров: “Энг муҳими бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим”

Жорий мавсум “Динамо” таркибида энг кўп ўйин ўтказган Отабек Зокиров бўлди.

Иқтидорли футболчи 30та учрашувда иштирок этиб, бу борада бошқа жамоадошларини ортда қолдиришга эришди. Фарғоналик футболчи “Нефтчи” клуби тарбияланувчиси саналади. Айни пайтда Зокировга олий лиганинг айрим клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Отабек билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Отабек, бу йилги чемпионатда 30та ўйин ўтказдингиз. Бу жиҳат менимча ҳар қандай футболчини хурсанд қилмасдан қолмайди. Шу жумаладан сизнинг ҳам. Лекин жамоангиз кучлилар сафини тарк этди. Мавсум ҳақида умумий фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Дарҳақиқат мавсум-2015 мен учун олдинги йилларга нисбатан омадли кечди. Бундай дейишимнинг боиси чемпионатнинг барча учрашувларида иштирок этдим. Табиийки етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Асосий мақсадим ҳам жорий мавсум кўпроқ ўйнаб, тажриба орттириш эди. Иккинчи томондан эса “Динамо” олий лигадан тушиб кетди. Албатта бу кўпчилик жамоадошларим қатори мени ҳам ранжитди. Тўғриси, бунга муносиб эмасдик. Чунки таркибимизда маҳоратли футболчилар талайгина эди. Аммо ўзимизнинг йўл қўйган хатоларимиз эвазига кўп учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Натижада бу бизга қимматга тушди.

- Биринчи даврада клубда молиявий муаммолар юзага келиши натижасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳам қайсидир манода салбий таъсирини ўтказган бўлса керак?
- Тўғри, мавсумнинг биринчи қисмида клубда моддий жиҳатдан танқислик бўлди. Давралар оралиғига келиб эса бош мураббий ва айрим етакчи ўйинчилар кетишга қарор қилди. Шунга қарамай иккинчи даврада ҳам етарлича кучайиш қилгандик. Аммо таркиб янгилангач, футболчиларнинг бир-бирини тўлиқ тушуниб кетишлари учун вақт талаб этиларди.

- Жорий мавсум икки таниқли мутахассислар қўли остида ўйнашга муваффақ бўлдингиз. Аввалига Тачмурод Агамуродов ва кейинчалик Баҳром Ҳакимов...  
- Ҳа, шундай. Мени Самарқанд жамоасига Тачмурод Шамакович таклиф этганди. Тажрибали мураббий эканлигини олдин эшитганману, лекин бунгача сира бирга ишлаб кўрмагандим. Бу йил  ушбу мутахассиснинг қўли остида ўйнадим. Ҳақиқатдан ҳам тажрибаси юқори. Ёшларга ишонч билдиришдан ва уларни кашф этиб боришдан чўчимайди. Машғулотларда ҳам тактик жиҳатлар устида кўпроқ ишлардик. Баҳром Ҳакимовни ҳам яхши мураббий дейиш мумкин. У киши ҳам имкон қадар жамоани олий лигада қолиб қолиш учун борини бериб ишлади. Аммо омадсизликлар панд берди.   

- Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганингизни назарда тутиб айтадиган бўлсак, бу йил самарқандликлар таклифини қабул қилиб хато қилмадим деб ўйлайсизми?
- Ҳа. Мен учун асосийси кўпроқ ўйнаш эди. “Динамо”да тўлиқ ўйнадим. Бундан хурсандман албатта.

- “Динамо” олий лига билан хайрлашгач, кўплаб футболчилар ўзларига бошқа жамоа топишга уринмоқда. Сиз ҳам энди муҳитни ўзгартирсангиз керак?
- Олдимда  бир қанча таклифлар турибди. Ҳозир яхшилаб, шу ҳақда ўйлаб, кўриб чиқяпман. Янги жамоамда ҳам кўпроқ ўйнашни истайман. Ва бу орқали терма жамоа мураббийлари назарига тушишга харакат қиламан. Келаси мавсумни қайси жамоада бошлашим яқин кунларда аниқ бўлади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика