Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  0 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  12 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  15 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  121 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3

Отабек Шукуров: "Журналистлар Эронга қарши дурангни мағлубиятдек қабул қилмоқда. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланглар ва ҳар бир очкони қадрлайлик" News

Отабек Шукуров: "Журналистлар Эронга қарши дурангни мағлубиятдек қабул қилмоқда. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланглар ва ҳар бир очкони қадрлайлик"

БАА устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Оғирроқ ўйин бўлди. ЖЧ саралашида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Кўп вазиятлар яратяпмиз, аммо вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Мухлисларга раҳмат айтаман, бизни қўллаб-қувватлашда давом этинглар. Биз Жаҳон чемпионатига чиқамиз", - деди Отабек Шукуров.

- Терма жамоа бироз мазмунсиз ўйин намойиш этаётгандек. Мураббий йўқлиги бунга сабабми? Бугунги учрашувда пенальти бўлмаганида дуранг қайд этган бўлардик, масалан.

- Мураббий йўқлиги ўз сўзини айтмоқда, лекин пенальти бўлмаганида бундай бўлар эди дейиш нотўғри. Масалан, Эронга қарши ўйинни олайлик. Форслар дунё рейтингида 20-ўринда, биз эса 61-ўриндамиз. Улар бир киши кам бўлиб қолди тўғри, аммо бу Эрон. Ўйин сўнгида Эрон пенальти ишлаган бўлиши мумкин, аммо улар қизил карточкага қадар ҳам дарвозамизга гол ура олишмади. Эрон ҳар доим мундиалда иштирок этган жамоа. Биз ҳам вазиятлар яратдик, Эрон ҳам сўнгги дақиқаларда хавфли вазиятларга эга бўлди. Сўнгги уч учрашувда Эрон бизни мағлуб эта олдими? Ҳозирги вақтда бизни кўпчилик "мазмунсиз" ўйин деб танқид қилишмоқда, бироқ биз авваллари жуда қизиқарли ва ёрқин футбол намойиш этиб, мундиалсиз қолиб кетганмиз. Футболчи сифатида журналистлар терма жамоани фақатгина танқид қилишаётгандек туюлмоқда. Биз фақатгина натижа учун ўйнаяпмиз. Менинг фаолиятимдаги энг аламли ўйинлар бу меҳмондаги Саудияга қарши йирик ҳисобдаги мағлуб бўлган ўйинимиз ва 2017 йилдаги Жанубий Кореяга қарши голсиз дуранг. Икки баҳсдан сўнг ҳам биз Жаҳон чемпионатисиз қолиб кетгандек. Биз Эронни қочириб юбормаяпмиз. Муҳими шу. Биз айни вақтда гуруҳда етакчимиз. Илтимос, ушбу натижаларимизни ҳам қадрайлик.

- Танқид ривожланиш "мева"си. Биз ҳам терма жамоамизни ўйлаб бу гапларни айтмоқдамиз. Эрон ҳозирги кунда бироз кучсизланиб қолгандек...

- Эронни кучсиз деб ўйлаётгандирсиз, аммо бу сизнинг фикрингиз. ФИФА рейтингига қарасак, биз қаерда ва Эрон қаерда эканлигини билиб оласиз. Нима бўлган тақдирда ҳам Эронни кучсизланди дея олмайман. Четлатишдан сўнг форслар тўпни бизга бериб қўйди ва қарши ҳужумлар орқали ўйнашди. Биз учун ўша бир очко ҳам жуда қадрли. Журналистлар Эрон билан қайд этилган дурангни мағлубиятдек қабул қилишмоқда. Бу мағлубият эмас, биз Эронни қочириб юбормаяпмиз. Пенальти бўлмаганида вазият ўзгариб кетиши мумкин эди деяпсиз тўғри, аммо пенальти бўлмаганида биз ўйиндан гол уришимиз мумкин эди-ку.

- БАА ҳам бугун қизил карточка олди ва четлатишдан сўнг биз уч марказий ҳимоячи билан эмас, аксинча 2та марказий ҳимоячи билан ўйнашни бошладик. Бу олдиндатайёрланганан режа эдими?

- Ўйиндан 2-3 кун аввал ҳам шундай ўйин услубини машқ қилгандик. 5та ҳимоячи эмас, 4та ҳимоячи билан ўйнашга келишиб олгандик.  

- Жалолиддин Машарипов 11 метрлик жарима белгилангандан сўнг тўпни сизга олиб келди ва сизга нимадир деб кетди. Ўша вазиятда Машарипов сизга нима деди?

- Пенальти белгиланган вазиятда Жалол билан ким зарба беришини келишиб олгандик ва мен зарбани амалга оширишим керак эди. Орада бош ҳакам билан бироз суҳбатлашдик. Машарипов ўша вазиятда "уриш керак" деб кетгандир, менимча(кулади).

- Терма жамоамиз Эрон билан тенгма-тенг ўйнаб, дуранг қайд этиш нормал ҳолат эканлигига ўргатиб қўйди. Пенальти зарбасидан сўнг тўп дастлаб тўсинга текканида нималарни ҳис қилдингиз?

- Очиғини айтаман, БАА дарвозабони менинг дўстим. Мен у билан бирга БАА чемпионатида тўп тепганман. Мен "Шаржа"да у "Ал-Айн"да ўйнарди. Дарвозабон мен қаерга зарба беришимни биларди, мен чап томонга кучли зарба бермоқчи эдим, бироқ энг сўнгги сонияда дарвозабон чап томонга ташланганини сездим ва шу сабабли зарбани йўналишини ўнг томонга ўзгартирдим. Ўзим ҳам қўрқиб кетдим, тўғриси(кулади).


Rating: +10   

Comments

+12   
15 oct 23:30:47
Farkhod_Norbekov
Hozirgina shu suhbatni jonli tomosha qildim.Otabek juda xafa bo’lib gapirdi,chunki jurnalist yana yaxshi o’ynay olmadinglar deb boshladi savolini.Shunda Otabek juda ko’p negativ olyapmiz jurnalistlardan, biz hozir chiroyli o’ynashga emas natijaga o’ynayapmiz,avval chiroyli o’ynab qolib ketganmiz shu boqichlardan dedi.Eron bilan solishtiryapsiz lekin Eron juda kuchli jamoa,bekorga 20- o’rinda emasku dedi Jahonda.Shuning uchun do’stlar maksimum qo’llab quvvatlaylik futbolchilarni,Hozir mana Qatarni ham bemalol yutdi Eron va haqiqatda biz oxirgi o'yinlarda yutqazmaganimiz sababi shu futbolchilarimiz mehnatidan.
+9   
16 oct 00:02:04
ishonch
Ўзбек бир жабҳада ҳеч бир миллатга устунликни бермас экан, бу бировни ёмонлаш, ғийбат қилиш ва ерга уриш. Негатив фикр ёзаётган инсон қўлидан ҳеч иш келмайдиган, керак бўлса аёлигиям гапи ўтмайдиган бир бефойда одам. Ҳурсандчиликния белига тепадиган ҳам шу негативчилар бўлади. Ҳа одам бўмай ўл
+6   
15 oct 23:33:32
Geroy Ceroy
Отабек гап йўқ укам. Ўзбекистон халқи сизлар билан бирга. Иншааллоҳ жахон чемпионатига борамиз.
+5   
16 oct 00:16:10
Fc Milan20
Bugun bir narsani bilib oldim, jahon chempionatiga chiqish haqidagi bosim bizni asosiy raqibimiz bo'lgan. 2014, 2018-yilgi jahon chempionati saralashidagi avlod ham juda kuchli edi. Bugungi o'yinni ko'rib o'sha jamoa esimga tushdi birdan. Xuddi o'sha davrlarga tushgandek edim. Unda ham jamoamizni ko'p o'yinlarda raqibdan ustunligi yaqqol ko'rinib turardi. Raqiblarni qamal qilib tashlardik. Lekin hal qiluvchi zarba va uzatmalarda doim braklar bo'lardi. Bular hammasi o'ta kuchli hayajondan. Masalan, shu BAA bilan qaysidir o'yinda o'ynasak, ancha yengil o'ynardik. Balki yirik hisobdagi g'alaba ko'rardik. Lekin bugun emas. Yana bu axmoq jurnalistlar BAA ni hech qachon uyda yutmaganmiz deb jar solib yotibdi olamga. O'zi shungacha bo'lgan bosim kam edi.
+5   
15 oct 23:33:46
Odilbek Abdushukurov
Reply to comment by Farkhod_Norbekov
Hozirgina shu suhbatni jonli tomosha qildim.Otabek juda xafa bo’lib gapirdi,chunki jurnalist yana yaxshi o’ynay olmadinglar deb boshladi savolini.Shunda Otabek juda ko’p negativ olyapmiz jurnalistlardan, biz hozir chiroyli o’ynashga emas natijaga o’ynayapmiz,avval chiroyli o’ynab qolib ketganmiz shu boqichlardan dedi.Eron bilan solishtiryapsiz lekin Eron juda kuchli jamoa,bekorga 20- o’rinda emasku dedi Jahonda.Shuning uchun do’stlar maksimum qo’llab quvvatlaylik futbolchilarni,Hozir mana Qatarni ham bemalol yutdi Eron va haqiqatda biz oxirgi o'yinlarda yutqazmaganimiz sababi shu futbolchilarimiz mehnatidan.
Shu chala jurnalistlar doim rasvo qilib kelgan saralashlarda.
+5   
15 oct 23:32:55
Rasul M
Oyin durang bulardi deyabdi jurnalistni qara...Uzbekiston golga qarab ketayotgandi
+4   
16 oct 00:14:24
Xumoyun Faxriddinov
Eng aqilli kreativ futbolchi hozirgi laytda Shezod Nasrullayev o'yiniga gap bolishi mumkin emas joskiy akuratniy omad maestro
+4   
15 oct 23:33:31
Shamsiddin Usmonov
Amalding.shunisiga xam shukur Shukurov
+4   
15 oct 23:31:59
Odilbek Abdushukurov
Eronga yutkazmay, qolganlarni yutsak bo‘ldi. Asosiy maqsad jahon chempionatiga chiqish.
+3   
16 oct 02:02:15
Habib Shahobiddin
Reply to comment by ishonch
Ўзбек бир жабҳада ҳеч бир миллатга устунликни бермас экан, бу бировни ёмонлаш, ғийбат қилиш ва ерга уриш. Негатив фикр ёзаётган инсон қўлидан ҳеч иш келмайдиган, керак бўлса аёлигиям гапи ўтмайдиган бир бефойда одам. Ҳурсандчиликния белига тепадиган ҳам шу негативчилар бўлади. Ҳа одам бўмай ўл
Hamma oʻzicha professional murabbiy
+3   
15 oct 23:37:57
Chimyondan Husniddin
Alhamdulillah muhimi g‘alaba
Barcha futbolchilarimizga rahmat
Borilarini berib o‘ynashayotgani ko‘rinib turubdi
Shomurodov va Shukurov alohida tashakkur
+3   
15 oct 23:35:11
Ixtiyor Sobirov
Шукуров тугри айтябди... лекин бунака уйин ЖЧ га чикиб булмайди.... камбинатцион уйин йуколиб бормокда... ва бир хил таркиб....!
+2   
16 oct 08:11:29
Abdumalik Halimov
Отабек ука, сикилманг, парво килманг лекин бепарво хам булманг, уйин зрелищный бумаган бусаям мухуми галаба козондик, тарихда галаба колади, Ман Узбекистан термасини любой пайт куллайман, омадилани, омадимизни берсин, галаба бардавом булсин, битта кичкина маслахат Катар билан Сал тезликка ишлаб кегин уйнела, айникса Жалол коптони узида куп ушаб ковотти, неччи йил футбол уйнаган бусам оддий пас Билан очик уйинчига берадиган жойда кераксиз 4-5 кадам юриб химоячилар позициясига кайтишига мухит яратвотти, колганлар жуда яхши уйнашди, Хусанов, Шомуродов Алижонов хуллас хамма, Аллох рози булсин сизлардан
+2   
16 oct 07:00:24
Xamidulloh Sattorov
БАЪЗИ НЕГАТИВЧИ ЖУРНАЛИСТ ВА МУХЛИСЛАРГА ТУШУНМАЙМАН.СИЗЛАРГА НА ИССИК ЁКАДИ НА СОВУК. АЙТИНГЛАР БИЗ ОЛДИН БУ ЦИКЛДА КАЙСИ САРАЛАШДА 4 УЙИНДА 10 ОЧКО ОЛГАНМИЗ?ХЕЧ КАЧОН!!!
+2   
16 oct 05:37:58
Soccerland777
Ўйин ҳам гол ҳам қийин бўлди....
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика