Latest news

04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  0 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  22 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1

Отабек Боймуродов: "Мен Мануэль Нойернинг ўйинини кузатишни яхши кўраман" News

Отабек Боймуродов: "Мен Мануэль Нойернинг ўйинини кузатишни яхши кўраман"

"Сурхон" матбуот хизмати дарвозабон Отабек Боймуродовдан интервью олди.

- Отабек, Ассалому алайкум. Аввало, "Сурхон" таклифи қандай пайдо бўлди ва нима учун айнан шу клубни танладингиз?

- Менга жамоа бош мураббийи, ҳурматли Станислав Петрович қўнғироқ қилди ва менинг фаолиятим ривожи учун энг истиқболли деб ҳисоблаган лойиҳа ҳақида гапириб берди. Шунингдек, бу шаҳар мен учун бегона эмас — онам айнан Сурхондарёда туғилиб, шу ерда вояга етган.

- Сиз мамлакатимиздаги энг яхши ёш дарвозабонлардан бири сифатида эътироф этилмоқдасиз. Шу билан бирга, "Сурхон" сафида ёш посбонлар — Дилшод Йўлдошев ва Даврон Мерганов ҳам бор. Умуман олганда, рақобатга қандай қарайсиз?

- Аслида мен соғлом рақобатни жуда яхши кўраман, чунки рақобат ҳар куни ўсишга ва ривожланишга йўл беради. Мен Дилшод ва Давронни яхши биламан ва уларни жуда ҳурмат қиламан — уларнинг иккаласи ҳам жуда яхши дарвозабонлар. Мен икковидан бироз ёшман, аммо бу аҳамиятга эга эмас. Умид қиламанки, биз бир-биримиздан ниманидир ўрганамиз.

- Жамоада футболчилар сизни қандай қабул қилишди ва кимлар билан аллақачон дўстлашиб улгурдингиз?

- Жамоада муҳит жуда яхши. Йигитларнинг аксарияти билан аллақачон танишман — кўп болалар билан турли жамоаларда бирга ўйнаганмиз. Шахсан танимаган йигитлар билан ҳам танишиб олдим. Энг кўп Даврон Мерганов билан мулоқот қиламан.

- 2023 йилда сиз U-20 Осиё Кубоги чемпиони бўлдингиз ва турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилдингиз. Айтиш мумкинки, ёшлигингиздаёқ барчасига эришиб бўлдингизми ёки асосий ютуқлар ҳали олдиндами?

- Менимча, барча муҳим ютуқлар ҳали олдинда. Мен бунга ишонаман ва шунга интиламан. Осиё Кубоги аллақачон тарихда қолди. Энди олдинга қадам ташлаб, янги чўққилар сари ҳаракат қилиш керак.

Бундан ташқари, Ўзбекистон футболи қандай ривожланаётганига қаранг. Янги майдонлар қурилмоқда, футболчилар учун аъло шароитлар яратилмоқда. Шунинг учун меҳнатим орқали катта ютуқларга эриша олишимга ишонаман. Энг муҳими — ўз устингда ишлаш.

Ушбу мавсум учун клуб раҳбарияти жамоа олдига қандай вазифалар қўйди?

- Бизда ёш жамоа ва катта салоҳиятга эга футболчилар бор. Барчамиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Ташқаридан кузатиб, "Сурхон" ёш футболчиларга катта эътибор қаратаётганини кўрардим. Айнан шу сабабли ҳам мен ушбу жамоа сафида тўп тепишга рози бўлдим. Бизнинг вазифа ва мақсадларимиз максимал даражада юқори.

- Қайси машҳур дарвозабоннинг ўйинини кузатиш сизга ёқади? Ва нима учун?

- Аввало, мен Мануэль Нойернинг ўйинини кузатишни яхши кўраман. Бу дарвозабон 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўз даражасини намойиш этиб, биринчи рақам бўлиб келган. Аммо айнан ўйин услубига тўхталадиган бўлсак, менга Тибо Куртуа яқинроқ, чунки у ҳам жуда баланд бўйли. Мен унинг ўйин услубини такрорлашга, дарвозабон учун зарур бўлган барча сифатларни ундан ўрганишга ҳаракат қиламан.

- "Сурхон" мухлисларига тилакларингиз...

- Ҳар бир ўйинда мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. Биз катта масъулиятни ҳис қиламиз. Бизни бутун Сурхондарё кузатиб турибди. Мухлислар бизга ишонади ва қўллаб-қувватлайди. Ҳар бир учрашувда натижа учун бор кучимизни беришга ҳаракат қиламиз.

Rating: +5   

Comments

   
13 jan 19:35:56
leva 8989
Omad...men bavariya muxlisiman...xursand boldik
   
13 jan 19:12:12
Akbar Umarov
O'yinini kuzatganing yaxshi lekin unga oxshashga harakat qilsang undanam yaxshiro bo'lardida
   
13 jan 19:08:37
Бахтиёр Ашуров
Омадиргни берсин укам!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика