Latest news

10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  3 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  1 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  43 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси АҚШда ёхуд "Navruz Cup-2025" мусобақаси ҳақида News

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси АҚШда ёхуд "Navruz Cup-2025" мусобақаси ҳақида

Сир эмаски, бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз океан орти АҚШда истиқомат қилиб келишмоқда.

Улар орасида миллий қадриятлар ва урф-одатларимизни сақлаб қолиш, Америкада туғилиб ўсаётган ёки вояга етаётган ёшларимизни Ватанга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида бу ерда фаолият олиб бораётган ватандошлик жамиятлари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шулардан бири сифатида "Маҳалла USA" жамияти ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган футбол бўйича "Navruz Cup" мусобақасини айтиш мумкин. Футболнинг миллий қадриятларга қандай боғлиқлиги бор деган ҳақли савол туғилади. Гап шундаки, бу мусобақа халқимизнинг умрбоқий қадрияти бўлмиш "Наврўз" байрамига бағишлаб ташкил этилади ва унда АҚШнинг турли штатларида фаолият кўрсатиб келаётган ватандошлик жамиятларининг футбол жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳслашади.



Бу сафар ҳам анъана ўзгармади. Ҳисоб бўйича бешинчи маротаба ташкил этилган мусобақаларда Қўшма штатларнинг Калифорния, Теннесси, Иллинойс, Оҳаё (Оҳио), Канзас, Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларидан жами 15та жамоа 3та гуруҳда баҳсларга киришди. Бу сафарги мусобақага Нью-Жерси штатида фаолият кўрсатиб келаётган Америкадаги илк ўзбеклар уюшмаси - "Туркистон" жамияти мезбонлик қилди.



Мусобақага фахрий меҳмон сифатида икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси, узоқ йиллар миллий терма жамоамизда муваффақиятли тўп тепган Сервер Жепаров ташриф буюрди.

- АҚШга биринчи марта келишим, - деди биз билан суҳбатда Сервер Жепаров. - Тўғриси, ҳали сеҳрли диёр билан яқинроқ танишиб улгурмадим, аэропортдан келишда Нью Йоркни сиртдан томоша қилдим холос. Энди мусобақага келсак, ташкилотчилик масалалари аъло даражада. Жамоалар гарчи ҳаваскор мақомига эга бўлсада профессионал жамоалардек либосларга эга. Футболчилар ҳам анчагина маҳоратли экан. Уларнинг айримлари Ўзбекистонда ҳам тўп тепишган, катта футболга бегона эмас. Ўйинларни кузатиб шундай хулосага келдим, улар орасида бемалол Ўзбекистон биринчилиги ва ҳатто Про-лигада ҳам ўйнаб кетиши мумкин бўлган футболчилар бор. Қисқаси, турнир менда илиқ таассурот қолдиряпти. Шу ўринда келгуси жаҳон чемпионати мезбонларидан бири АҚШ эканлиги ва ЖЧ саралаш ўйинларида миллий терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этаётганини ҳисобга олсак, 2026 йилда яна бу юртга келишим ва дўстим Темур Кападзе бошчилигидаги миллий терма жамоамизга мухлислик қилишим мумкин. Фурсатдан фойдаланиб саралаш ўйинларида МТЖга омад тилайман. Қолаверса бугун бу ерда Америкадаги юртдошларимиз Наврўз байрамини нишонлашаётган экан, уларни ҳам  байрам билан табриклайман.




Дарвоқе, "Navruz Cup-2025" футбол турнири азалий қадриятимиз бўлмиш Наврўз умумхалқ байрами тантаналарига уланиб кетди. Дошқозонда ош, баҳор таоми сумалак, турли спорт мусобақалари ва албатта дилтортар куй-қўшиқлар... Айниқса Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаков ижросидаги мумтоз қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди.

Бевосита мусобақага қайтсак, гуруҳ баҳсларии якунига кўра кучли 8 жамоа плей-офф босқичига йўл олди. Буёғига мусобақа олимпия тизимида давом этди. Ютганлар медал учун курашса, мағлуб жамоа эса уйига қайтади.




Ярим финал
"Uz Galaxy" (Калифорния) - "Лочин" (Канзас) - 1:2
"Ҳамкор" (Оҳаё) - "Динамо" (Нью-Жерси) - 0:1

3-ўрин учун

"Uz Galaxy" - "Ҳамкор" - 2:2 (пенальтилар серияси - 0:2)

Финал
"Лочин" - "Динамо" - 2:0

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, кубок ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.


Отабек Эшмаматов Нью-Жерсидан махсус

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика