Latest news

08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  10 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  1 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  170 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  18 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  79 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  319 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2

Осиё ўйинлари тарихи: Футболдаги ғалабамиз билан ёдда қолган Хиросима-94 News

Осиё ўйинлари тарихи: Футболдаги ғалабамиз билан ёдда қолган Хиросима-94

Бир неча кундан сўнг Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олади.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни бошлаймиз.

Ўзбекистон мустақил равишда илк маротаба 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳридаги XII Осиё ўйинларида иштирок этган. Ўйинлар 1994 йилнинг 2-16 октябрь кунлари ташкил этилган. 

Ўша қитъа ўйинларида 135 нафар ўзбекистонлик спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 11 та олтин, 12 та кумуш ва 19 та бронза медалларига эга чиқишган. Умумий ҳисобда 42 та медаль қўлга киритилган.

Медалларимизни спорт турлари кесимида оладиган бўлсак натижалар қуйидагича бўлган:

Ўзбекистон спорт делегацияси якунда умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган.


Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (11 та олтин):

1. Рамиль Ганиев (енгил атлетика, кўпкураш)

2. Светлана Мункова (енгил атлетика, баландликка сакраш)

3. Оксана Яригина (енгил атлетика, найза улоқтириш)

4. Евгений Астанин (эшкак эшиш, С-1, 1000 метр)

5. Иван Киреев (эшкак эшиш, К-1, 500 метр)

6. Иван Киреев (эшкак эшиш, К-1, 1000 метр)

7. Владимир Казанцев, Иван Киреев, Андрей Колганов, Анатолий Тюрин (эшкак эшиш, К-4, 1000 метр)

8. Алишер Авезбаев (бокс)

9. Олег Маскаев (бокс)

10. Футбол терма жамоаси

11. Шуҳрат Аҳмедов, Энвер Османов, Николай Репичев (ўқ отиш, 25 метрга тўппончадан, жамоавий)


Футбол терма жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар тўп тепишган:

Юрий Шейкин

Февзи Давлетов

Андрей Фёдоров

Миржалол Қосимов

Фарҳод Магомедов

Илҳом Шарипов

Абдуқаҳҳор Марифалиев

Сергей Лебедев

Игорь Шквирин

Азамат Абдураимов

Шуҳрат Мақсудов

Рустам Дўрмонов

Абдусамад Дўрмонов

Улуғбек Рўзимов

Степан Атаян

Бердах Алланиязов

Александр Тихонов.


Кучли бешлик қуйидагича кўриниш олган:

1. Хитой

2. Япония

3. Жанубий Корея

4. Қозоғистон

5. Ўзбекистон

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика