Latest news

22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  39 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Осиё Кубоги. Амалдаги ғолиб — Япония гуруҳда қолиб кетди! News

Осиё Кубоги. Амалдаги ғолиб — Япония гуруҳда қолиб кетди!

Таиланднинг Бангкок шаҳрида давом этаётган Осиё Кубогида дастлабки сенсация қайд этилди.

17-бор ўтказилаётган Осиё Кубоги гуруҳ босқич доирасида Тожикистон - Япония учрашуви бўлиб ўтди. 

"С" гуруҳида иштирок этаётган "самурайлар" нафақат гуруҳ, балки мусобақа фаворитларидан бири сифатида тилга олинганига қарамай, плей-офф босқичига чиқа олмади. 

3-тур доирасида тожикларга қарши баҳсда дуранг қайд этган японлар 4 очко билан 3-ўринда қолиб кетишди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Япония илк бор иштирокини гуруҳ босқичидан кейиноқ якунлайдиган бўлди.  


Эслатиб ўтамиз, турнирда 16 та жамоа иштирок этмоқда. Тўртта кучли жамоа (Ўзбекистондан ташқари) шу йил юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мезбон давлат Ўзбекистон автоматик тарзда бўлажак Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган. Шундай қилиб, агар Ўзбекистон ярим финалга чиқса, мундиалнинг сўнгги йўлланма эгасини аниқлаш учун алоҳида плей-офф босқичи такшил этилади. 



Плей-офф

Плей-офф босқичида ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймлар ва пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Учинчи ўрин учун ўйинда қўшимча тайм бўлмайди.


Чорак финал

1) "А" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳи финалчиси

2) "C" гуруҳи ғолиби "D" гуруҳи финалчиси

3) "B" гуруҳи ғолиби "А" гуруҳи финалчиси

4) "D" гуруҳи ғолиби "C" гуруҳи финалчиси


Ярим финал

"A"/"B" ғолиби – "C"/"D" ғолиби

"B"/"A" ғолиби – "D"/"C" ғолиби


Ютқазган жамоалар 3-ўрин учун баҳсда қатнашса, ютганлар финалда ўйнайди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика