Latest news

22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  1 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  9 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  21 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  62 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  36 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  3

Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба News

Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба

Кеча, 10 июнь куни қитъамизда Осиё Кубогига саралаш давом эттирилди.

Маълумот учун, 2027 йилги Осиё чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва 24та терма жамоа қатнашади.

A гуруҳи. 1-тур. 25 март

Тожикистон - Шарқий Тимор 1:0
Филиппиин - Мальдив 4:1

2-тур. 10 июнь
Шарқий Тимор - Мальдив 1:0
Филиппин - Тожикистон 2:2

B гуруҳи. 1-тур. 25 март
Бутан - Яман 0:0
Ливан - Бруней 5:0

2-тур. 10 июнь
Бруней - Бутан 2:1
Яман - Ливан 0:0

C гуруҳи. 1-тур. 25 март

Сингапур - Гонконг 0:0
Ҳиндистон - Бангладеш 0:0

2-тур. 10 июнь
Гонконг - Ҳиндистон 1:0
Бангладеш - Сингапур 1:2

D гуруҳи. 1-тур. 25 март
Хитой Тайпейи - Туркманистон 1:2
Таиланд - Шри Ланка 1:0

2-тур. 10 июнь
Шри Ланка - Хитой Тайпейи 3:1
Туркманистон - Таиланд 3:1

E гуруҳи. 1-тур. 25 март
Мьянма - Афғонистон 2:1
Сурия - Покистон 2:0

2-тур. 10 июнь
Мьянма - Покистон 1:0
Афғонистон - Сурия 0:1

F гуруҳи. 1-тур. 25 март
Вьетнам - Лаос 5:0
Малайзия - Непал 2:0

2-тур. 10 июнь

Лаос - Непал 2:1
Малайзия - Вьетнам 4:0

Албатта, бу мусобақада қўшниларимиз иштироки қизиқ. Тожикистон терма жамоаси сафарда Филиппин билан 2:2 ўйнади. Иккита ўйиндан сўнг тожиклар 4 очко тўплаб иккинчи ўринда боришяпти, гуруҳ пешқадами Филиппинда ҳам 4 очкор бор, фақат уларда тўплар нисбати яхшироқ.

Яна бир қўшнимиз Туркманистон терма жамоаси ўз майдонида Таиландни қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Натижада туркманлар 6 очко билан гуруҳ етакчисига айланиб олишди. Бу турда Сурия термаси ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди. Ягона гол сурияликлар тўпурари Омар Ал Сома томонидан киритилди.

Маълумот учун, Осиё Кубогининг ушбу саралаш босқичида 24та жамоа қатнашяпти ва жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳдан фақат битта жамоа қитъа биринчилигига йўл олади. Шу боис ҳам битта ўрин учун кураш охиригача кечади.

Осиё Кубогига мезбон Саудия Арабистонидан ташқари яна 17та терма жамоа чиқиб бўлган. Булар - Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Қувайт, Қирғиз Республикаси.

Қолган 6та йўлланма учун кураш келаси йилнинг 31 март санасига қадар давом этади. Бу саралашнинг энг охирги босқичи ҳисобланади. 2-турдан сўнг ўз гуруҳларида пешқадамлик қилаётган жамоалар: Филиппин, Ливан, Сингапур, Туркманистон, Сурия, Малайзия.

P.S. 3-тур ўйинлари 9 октябрь куни бўлиб ўтади.

Х.Холиқов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика