Latest news

23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  0 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  43 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0

Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"да ғалаба News

Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"да ғалаба

Терма жамоа йиғинлари сабаб Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб клубларимиз ўртоқлик учрашувларини ўтказишмоқда.

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги "Бунёдкор" жамоаси кеча "Металлург"га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Голларга бой ўтган учрашувда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Хуршид Ғиёсов ва Шаҳбоз Эркинов томонидан урилган голларга бекободликлар Шаҳзод Нурматовнинг голи билан бир бор жавоб қайтара олди. 

Ўртоқлик учрашуви.

“Бунёдкор” – “Металлург” – 4:1  

“Бунёдкор” академияси майдони.

Ҳакам: Виктор Серазетдинов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Гол: Н.Тўхтасинов (22), М.Мирахматов (28-п), Х.Ғиёсов (45), Ш.Эркинов (57) – Ш.Нурматов (32).


Тошкентда ўқув-машғулотларни олиб бораётган Муборакнинг "Машъал"  клуби эса "Сўғдиёна" билан тўқнаш келди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Лука Чермель томонидан урилган гол "Сўғдиёна"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. 

"Машъал" - "Сўғдиёна" 0:1

Гол: Лука Чермель, 22

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика