Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  4 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  2 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  2 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  18 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  15 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

⚡️ Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди News

⚡️ Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди

Беларусь чемпионати 26-турида “Энергетик-БГУ” ўз майдонида “Белшина”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Баҳсда дублни расмийлаштирган Бобир Абдихолиқов жорий мавсум миллий биринчиликдаги голлари сонини 23 тага етказиб олган ҳолда мусобақада яққол тўпурарлик қилмоқда. Шунингдек, 25 ёшли форвард Олтин бутса 2022/23 йилги мавсум учун рўйхатда кучли учликка қайтишга эришди. Ундан олдинда эса “Ман Сити” форварди Эрлинг Холанд (30 очко, 2 коэф.) ва “Будё-Глимт” вингери Амаль Пеллегрино (34,5 очко, 1,5 коэф.) бормоқда.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Беларусь Олий Лигасида бир мавсум давомида гол уриш бўйича Валерий Стрипйкисни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилди.

1. Андрей Хлебосолов - 34 (1996, "Белшина", Беларусь)

2. Роман Василюк - 31 (2000, "Славия", Беларусь). 

3. Сергей Давидов - 25 (2001, "Неман", Россия) 

4. Роман Василюк - 24 (2007,  "Гомель", Беларусь)

5. Бобир Абдихолиқов - 23 (2022, "Энергетик-БГУ", Ўзбекистон)

“Энергетик-БГУ” чемпионат якунига қадар яна бешта учрашув ўтказади. Минскликларни олдинда 24 октябрь куни сафарда аутсайдер бўлиб турган “Днепр Могилев”га қарши баҳс кутмоқда. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида Европа Лигаси квалификациясига йўлланма берувчи 3-ўринда бормоқда. Пешқадам “Шахтёр Солигорск” билан орадаги фарқ эса атиги бир очкони ташкил этмоқда.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика