Latest news

19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  0 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  3 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  15 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди" News

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов Яманга қарши ўтган учрашув (1:0) ҳамда кейинги ўйинлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

– Яманга қарши учрашув ҳақида нима дея оласиз?

– Биринчи турда осон бўлмаган ўйинда қатнашиб, ғалаба қозондик. Биринчи бўлим тўлиқлигича бизнинг назоратимиз остида ўтди. Гол уришга эришдик, вазиятлар ярата олдик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик, лекин охирги дақиқаларда рақибимизда ҳам имкониятлар бўлди. Чунки рақиб ҳам мусобақага яхши тайёргарлик кўрган ва улар ҳам ғалаба учун курашишга ҳаракат қилиб кўришди. Биз учрашувда ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Бироқ хатоларимиз устида ишлаб, ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

– Индонезия ва Эронга қарши ўтадиган кейинги учрашувлар ҳақида қандай фикрдасиз?

– Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди. Эрон ўз имкониятларидан фойдаланиб, 3 очкони қўлга киритди. Улар билан аввал ҳам ўйнаганмиз. Бу иккита учрашувда ҳам ғалаба қозониб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

– Сиз 17 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубогида ҳам иштирок этгансиз. Бугунги кунда U-20 сафида ҳам ҳаракат қиляпсиз. Ҳар икки турнирнинг ўхшашликлари ва фарқлари қандай?

– Иккала ёш тоифасидаги мусобақа ҳам ўзига яраша қизиқ ва мураккаб. Бошқа жамоаларда ҳам биз сингари U-17 да тўп тепиб, ҳозирда U-20 жамоаси сафидан ўрин олган футболчиларни кўряпмиз. Чемпионат юқори савияда ва унда кучли жамоалар иштирок этмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика