Latest news

09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  109 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10

Оливер Кан: “Нойер дарвозабонлар ўйинини янги даражага кўтарди” News

Оливер Кан: “Нойер дарвозабонлар ўйинини янги даражага кўтарди”

Оливер Кан дарвозабонлар орасида жаҳон чемпионатида энг яхши футболчи деб топилган ягона ҳисобланади.


2002 йил шундай совринга сазовор бўлган йилнинг энг яхши ўйинчиси мукофотида Роналдога имкониятни бой берган. Шунга қарамай, у асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинганди. Германиянинг 8 карра чемпиони саналган Каннинг издоши сифатида Нойер кўрсатилади. У ҳам ўтган йили энг кучли уч футболчи қаторидан ўрин эгаллади. Собиқ дарвозабон яқинда берган интервьюсида шу каби ҳолатларга фикрини билдирди.


- 2014 йил жаҳон чемпионатидаги ғалабадан кейин рўйхатдан 5 нафар немис футболчиси жой олди. Улар орасида Нойер ҳам бор эди. Якунда Роналду ғалаба қозонди. Бундан хафа бўлдингизми?

-Тақдирлаш маросимидан аввал Мануэлнинг номи Германияда барчанинг тилида эди. Лекин хориждаги кўпчилик одамлар ҳар доим ҳам “Олтин тўп”га нима учун дарвозабон даъвогар бўлишини тўлиқ тушунишмайди. Менимча, дарвозабон ва ўйинчиларга бу мукофотни алоҳида топшириш керак. Ўшанда дарвозабонлар бундай ҳолатга дуч келишмайди ва бу каби мунозаралар келиб чиқмайди.

-Нега хорижда дарвозабонларнинг кучли учликка киришини тушуниш бошқача?

- Германияда посбонлар юқори баҳоланади. Бироқ охирги пайтларда бошқа жойда ҳам уларнинг ёрдамисиз катта ғалабаларга эришиб бўлмаслигини билиб олишди. Шунга қарамай, Европада бу позиция вакиллари Жанубий Америкадагига нисбатан юқори баҳолаб келинади.

- 2002 йил сиз шундай аҳволга тушгансиз. Ўшанда Роналдо ғолиб чиққанди. Мануэль учун ўтган йили қайғурдингизми?

-Ўшанда баъзи сабаблар туфайли совринни олишни орзу қилишим мумкин эди холос. Жаҳон чемпионатида энг яхши бўлгандим, бироқ якунда учликка кириш дарвозабон учун деярли хаёлий воқеа.

-2002 йил мундиалда Германия ғалаба қозонганда “Олтин тўп”ни олишингиз мумкинмиди?

-Бу имкониятни оширган бўларди. Агар сизда йил давомида жаҳон Кубоги, Европа чемпиони ёки ЕЧЛ Кубоги бўлса, бу танловга таъсир ўтказади. Ёки қанча гол уришингиз. Шу сабабли доимо Криштиану Роналду ва Лионель Месси ундан ўрин олади. Албатта, бу ўйинчилар ҳамиша мухлисларга қувонч улашиб келади. Мен дарвозага турган пайтларда ҳам шундай эди. Зидан футбол ўйнаган пайтда барча ёввойи роҳатланишни туярди.

- Cизда бир қатор шахсий совринлар мавжуд, лекин ҳамиша жамоавий ўйин муҳимлигига эътибор қаратгансиз. Ўша мукофотлар сиз учун нимани билдиради?

-Уларни ортга қайтармаган бўлардим, албатта (кулади). Уларни жамоа номидан қабул қилишим муҳимроқ бўлган. Агар “Манчестер Юнайтед”, “Барселона” ёки “Бавария” каби кучли клубларда ўйнамасанг, бундай мукофотлар ютишга имкониятинг катта эмас. Шунинг учун ҳар доим шахсий совринларимни ютишда жамоадошларим ёрдам берганини кўрсатиш муҳим эди. Баъзида мен уларни, баъзан улар мени қутқарган. Футболда шундай бўлади.

- Германия термаси муваффақияти жамоа билан боғланади. Бу шахсий совринлар ҳақида гап кетганда муаммо келтириши мумкинми? Бундай кучли жамоадан бирор ўйинчини ажратиб кўрсатиш қийинми?

-Терма жамоада кўплаб профессионаллар бор, бироқ бизда Роналду ёки Месси йўқ. Терма жамоа таркиби уйғунликка эга. Марио Гётце ёки Месут Озил каби техник маҳорати кучли футболчилар жамоавий ўйинга мослашган. Қолганлар алоҳида ажралиб турмаса-да, улар ўзига муҳим ишни олади ва жаҳон чемпионатида футболчиларни йўналтириш ажойиб тус олди. Бу жиҳат Аргентина каби бир ўйинчига эътибор берадиган жамоаларга қарши ўйинда катта аҳамиятга эга бўлди. Германияда бундай футболчи йўқ. Лекин мен кимдир бошқалардан яхшироқ бўлган деб хато қилмоқчи эмасман. Жаҳон чемпионатида кучли Германия терма жамоаси юзага келди.

-Бу йил Нойер уч нафар германиялик футболчи билан бирга номзодлар қаторида. Унда имконият борми?

-Гап яна катта совринлар ҳақида кетмоқда. “Барселона” Чемпионлар Лигасини ютди, “Ювентус” финалда ўйнади. Ким кўпроқ гол ургани аҳамиятга эга бўлади. Гарет Бэйл, Томас Мюллер, Мануэль Нойер, Неймар (ўйланади).Билмайман. Барибир яна мавсумни яхши ўтказган Месси ва кўплаб голлар урган Роналдудан бири танланса керак. Тахминимча, яна ўзини энг кучли деб айтаётган Роналду ғолиб чиқади. Уни ким айблаши мумкин? Арьен Роббен мен учун ҳамиша ажойиб натижа кўрсатадиган, бироқ жароҳат билан боғлиқ муаммога эга футболчи. Ҳозирча “Бавария” “Реал”, “Барселона” ёки “Манчестер Юнайтед” даражасида машҳур эмас. Бундеслига ҳозир жаҳон учун катта даражада эмас. Бу ҳам қарор қабул қилишда аҳамият касб этади. Ўзим кам кўрадиган ўйинчини қандай қилиб танлайман? Шунинг учун Тони Кроос каби “Реал”дек жамоада ўйнайдиган немис футболчиларига ҳамиша қийин.

- Ўзингизни Нойер билан қандай таққослаган бўлардингиз?

-Икки турли авлодни солиштиришни ёқтирмайман, ҳар бирида ўзига хос талаблар бор. Мануэль – дарвозабонлар ўйинини янги даражага олиб чиққан топ ўйинчи, ҳамиша таваккал қилади ва майдондаги 11-футболчидек ўсиб боради. Техникаси юқори, чап ва ўнг оёқда бирдек ўйнайди. Қийин вазиятларда жамоадошлари уни ўйинга жалб қилишлари мумкин. Бу ҳимоя учун катта имконият. Бундан ташқари, у кўпинча жарима майдон ташқарисида тўпга ўйнашга интилади. Ҳозирча у ҳал қилувчи ўйинларда хатога йўл қўймади. Бу унинг ўйин услуби. Бу мен пайтимда пайдо бўлганди. Мануэль уни такомиллаштирди.

- Нойерда қандайдир камчиликлар кўрасизми?

-Жиддий камчиликлари йўқ. У юқори савияда ишлашда давом этмоқда, менда ҳам шундай бўлган. Дарвозабон ўйини алоҳида жиҳатларини яхшилаб боришга қаратилади. Мануэль қанотларда ҳам фаол ўйнашга интилади. Баъзида хатолар рўй беради, бу оддий ҳолат. У юқори даражада ишлашда ва шундай ўйнашда давом этиши лозим. Нойер каби футболчилар учун чақирувдир.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика