Latest news

10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  0 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  16 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси" News

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси"

Айни кунларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

25 нафар футболчидан иборат ўсмирлар жамоаси Тошкентдаги “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Бош мураббий Олим Шокиров ўсмирлар терма жамоасининг ҳозирги ҳолати, карантин чекловларининг таъсири, айни кунлардаги машғулотлар ва U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Баҳор ойларидаги дастлабки карантин чекловлари сабаб машғулотларимизда танаффус юзага келди. Бироқ карантиндан сўнг янги режага асосан машғулотларни давом эттирмоқдамиз. Ўқув-машғулот йиғинлари, асосан, “Чиғатой” базасида бўлиб ўтмоқда.

Назорат баҳсларида ўсмирларимиз “Бунёдкор U18”, “Пахтакор U18” ва Биринчи лига жамоаларига қарши майдонга тушяпти. Чизиқлар бўйича етакчи футболчиларимиз бор. Машғулот ва назорат ўйинлари орқали жамоавий ўйинни янада яхши ташкил этиш учун ҳаракат қиляпмиз.

Албатта, карантин футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатига жиддий таъсир кўрсатди. Чунки бир муддат улар машғулотларсиз қолиб кетди. Шу сабабли барчасини қайтадан бошлашга мажбур бўлдик. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўқув-машғулот йиғинларини режа бўйича ташкиллаштириб бермоқда. Айни пайтда футболчилар аввалги спорт формаларига қайтиб олишди.

Энг камида жаҳон чемпионатига йўлланма олишни хоҳлаймиз. Бир неча йилдирки, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз “кичик мундиал”га бора олмаяпти. Жаҳон чемпионатида қатнашиш футболчиларнинг ўзига ҳам катта фойда бўлади.

Осиё чемпионатининг кейинги йилга қолдирилиши, бир ҳисобдан, биз учун яхши бўлади. Энди тайёргарлик учун кўпроқ вақтимиз бўлади, режаларни янада мукаммаллаштириб оламиз. Ушбу ёшда бир неча ой муддат футболчининг буткул ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Юқорида таъкидлаганимдек, биз жамоавий ўйинни шакллантиришимиз лозим ва қитъа биринчилигининг қолдирилиши биз учун қўшимча имконият яратади.

Карантин даврида халқаро ўйинлар бўлмаётган эди. Мамлакатлараро авиақатновларнинг қайта тикланиши ёшларимизга ўз тенгқурлари билан куч синашиб кўришга имкон беради. Бу каби ўйинларсиз асл кучни билиш қийин кечади. Бошқа терма жамоа ёшлари билан баҳс олиб борсак, хато ва камчиликларимизни кўриб олишимиз мумкин бўлади, албатта.

Австралия ва Жанубий Кореянинг барча назорат учрашувларини кўриб, таҳлил қилмоқдамиз. Ҳиндистон эса бизга бегона эмас. Аммо бу шароитда жамоаларнинг кучига баҳо бериш қийин. Айтиб ўтганимдек, бу ёшда футболчилар кун сайин ўзгариб боради. Шу сабабли, биз аввалроқ ўтказилган ўйинларга қараб, уларга баҳо беришга ҳаракат қиляпмиз.

Гуруҳдаги ҳеч қайси жамоадан ҳайиқишга ҳожат йўқ. Мураббийлар штаби билан биргаликда футболчиларга ҳам шуни сингдиришга урунмоқдамиз. Бу ёш тоифасида исталган терма жамоани мағлуб этса бўлади.

Йиғинимизга жалб қилинган барча футболчилар ўзига яраша кучли жиҳатларга эга. Жамоамизда келгусида ўзбек футболининг юзи бўлишга қодир индивидуал маҳорат эгалари ҳам бор. Уларнинг ушбу йўлда оғишмай олға боришига биз ҳам умид билдирамиз", - дейди Олим Шокиров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика