Latest news

15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  0 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  2 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  12 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  16

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди" News

ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди"

Хабарингиз бор, ОКМК жамоасини трансферлар ойнасида дарвозабон Валижон Раҳимов тарк этди.

Клуб эса унинг ўрнини муносиб тўлдириш мақсадида ёш посбон Ҳумоюншоҳ Сайётов билан шартнома имзолади. Олмалиқликларнинг янги киперининг ўтган мавсум ва ОКМК ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 


- "Қизилқум" билан ўтган 2024 йил нималар билан ёдда қолди?

- Мазкур жамоа билан кўплаб тарихий натижаларга эришдик. 20 йил деганда гранд жамоа "Пахтакор"ни мағлубиятга учратдик. Тошкентда "Бунёдкор"дан устун келдик. Аммо мавсум ўртасига келганда руҳан чарчаб қолдик дея оламан. Биз ҳар бир ўйин учун тахминан 1000 километр масофа сарфладик. Бу клуб ва мухлислар учун катта машаққат ҳисобланади. Шунга қарамай Суперлигада ўрнимизни сақлаб қолдик. 

- Аввалги жамоаларга нисбатан бу мавсум кўпроқ аниқроғи 10 та ўйинда майдонга тушдингиз. Бу ўзингизга бўлган ишончни оширдими?

- Албатта. Бунинг учун бош мураббий Жамшид Саидов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бугунги кунда жуда кам мураббийлар ёш дарвозабонларга ишонч билдиришади. Ўйлайманки, уялтириб қўймадим. 

- "Қизилқумни тарк этдингиз. Бу қарор мураббий ва қолган футболчиларнинг кетишидан сўнг юзага келдими?

- Сиз айтган факторлар тўғри. Лекин асосий сабаб оилавий шароитимдан келиб чиқиб иш тутдим. 7 йил деганда энди Тошкентга қайтдим (кулади). ОКМК Ўзбекистоннинг амалдаги вице-чемпиони. Ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим.

-  ОКМКда афсонавий Миржалол Қосимов қўл остида ўйнайсиз. Олмалиқ клуби таркибни секин ёшартирмоқда. Янги жамоангиз билан келишув қандай амалга ошди? Нималар кутяпсиз?

- Клуб раҳбари Баҳодир Мирзаев билан учрашиб якунда икки йиллик шартнома имзоладик. Хабарингиз бор, "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман. Болалигимизда асосий жамоанинг ҳар бир ўйинида майдондаги футболчиларга тўп олиб бериб турардик. Ўшанда Миржалол Қосимов бош мураббий, Мурод Зуҳуров дарвозани қўриқларди. Тенгдошларим билан уларнинг жамоаларида ўйнашни орзу қилардик. Аллоҳнинг қудрати билан уларнинг жамоаларига келдим. Бир сўз билан айтганда ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди.

- 2025 йилги мақсадларингиз қандай?

- Ҳозир қишки йиғинларда максимал даражада ишлаб янги мавсумга жисмонан ва руҳан тайёр бўлишим керак. Қолгани худодан. Меҳнатимизга яраша мевасини оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика