Latest news

08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  7 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  0 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  43 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10

ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим News

ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим

Кеча Олмалиқ шаҳридаги стадионга ташриф буюрганларга ҳавас қилиб, Instagram'да танилган образ – Қодирқулоқнинг қўшниси ҳолига тушганлар анчагина бўлса керак. Тўғри, ЖАРдаги ўйин ҳам ёмон ўтмади, қолаверса, драматик баҳс жонли эфирда намойиш этилди. Бироқ телевизор бу – телевизор, ҳаёт – ҳаёт-да!

ОКМК стадионини баъзи оёқтўп ихлосмандлари "Манчестер Юнайтед" уй ўйинларини ўтказадиган "Орзулар театри"га ўхшатганлар ҳам бўлди. Ҳақиқий театрга тез-тез бориб турганим учун уларнинг фикрига қўшиламан. ОКМК ўйингоҳини ҳам бемалол театр деб аташ мумкин. Олмалиқликлар ҳамиша камбэк амалга оширавермаган тақдирда ҳам фикримда собит қоламан. Сабаби, бугунги кунда баъзи стадионлар каби томошабинлар ўриндиқлари ҳувиллаб қолган театр репертуарларида ҳар куни кўз қувнатадиган спектакллар намойиш этилавермайди. Кўнглингиз дарвозасини ишғол қилган саҳна асарини жонли равишда қайта томоша қилиш учун ўртача бир ой кутишингизга тўғри келади. ОКМК ишитрокидаги ўйинлар ҳам шундай.

Театр ҳақида гап кетганда, футболчиларни моҳир актёрларга, Миржалол Қосимовни эса клубнинг буюк режиссёри деб таърифлаш мумкин. Мутахассис нафақат майдонда тайёрлаган тактикаси, натижани остин-устун қилиб юборадиган ўзгаришлари билан, балки матбуот анжуманида ҳам доимий айтиладиган сўзлардан қочган ҳолда диққатни тортадиган, баъзан бутун бошли кулги жамоаларининг соатлик дастуридан қизиқроқ бир жумла сўзи билан ижтимоий тармоқларни безаб беради.

Қолаверса, етти хонали сонга қиёсланадиган спорт турида ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида улкан натижалар қайд этганлар саноқли топилади. Шахсан мен учун ўша даврда мураббийсиз ҳам исталган рақибини мағлуб эта оладиган "Бунёдкор"идан ҳозирги фаолияти кўпроқ ҳайрат уйғотмоқда. "Қалдирғочлар"ни эса легионерлар ёппасига кўч-кўронини йиғиштириб кетган даврда Осиёнинг энг кучли тўрт жамоаси сафига олиб кира олганини унутганим йўқ.

ОКМКда эса номи ўйинидан кўра машҳур футболчиларни йиғиб олмасдан тажрибали ўйинчилар қаторига ёшларни жипслаштира олди. Хато қилган тақдирда ҳам уларга имкон берди. Ўйлайманки, руҳий тушкунликдан чиқиб кета олса, мураббий Дилшод Ёқубовга ҳам яна қачондир иккинчи имкониятни тақдим эта олади. Абдураҳмонов, Абдураззоқов каби футболчиларни эса бугунги кунда исталган жамоа ўз таркибида кўришни хоҳласалар, ажаб қилмайман.

Кўп йиллардан буён "Насаф"нинг ёшларга бўлган ёндашувини ҳурмат қилардим ва бу ўтган мавсум ўз самарасини берди. ОКМК эса уларга энг яқин келган жамоа бўлди. Шу боис, ёрқин ўйинлар ва ёшларга бўлган ишонч туфайли олмалиқликларнинг ушбу мавсум чемпион бўлишини ҳам мамнуният билан қабул қилардим. 

Тўғри, бунга эришиш ва мавсум давомида стабилликни сақлаб туриш ниҳоятда қийин, бироқ "Лестер" Англия чемпиони бўлганда, нега имконсиз нарсанинг ўзи бўларкан"?! 

ОКМКнинг ҳам, "Насаф"нинг ҳам менга ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ. Бироқ, ўйлашимча, ҳамиша чиройли ўйин намойиш эта олган жамоани исталган вилоят, исталган жамоа мухлиси олқишлайди. Шундай ўйинни мунтазам намойиш этган исталган жамоани чемпион сифатида тасаввур қилишга тайёрман.


Оқил Абдубарноев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика