Latest news

16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  2 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  14 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7

ОКМК Жанубий Корея клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйди News

ОКМК Жанубий Корея клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйди

6-ноябр куни ОКМК ФК ва Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби ўртасида футболни ўзаро такомиллаштириш борасида ҳамкорлик ўрнатилди.

Ушбу келишув орқали икки клуб футболни ривожлантириш, тажриба алмашиш, ёш футболчиларни тайёрлаш ҳамда клуб академияларининг халқаро турнирлар ва бошқа спорт тадбирларида иштирок етиш бўйича келишувга еришди.

Тадбирда Жанубий Корея делегацияси вакиллари ва ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев, клуб менежери Дониёр Ёқубов ва спорт директори Жаҳонгир Рислиқбойев ҳамда клуб мабуот котиби Aббос Мавлоновлар иштирок етишди.

Биласиз, Жанубий Кореянинг «Чоннам Драгонс» клубини металлургия соҳасида жаҳонда ўз ўрнига ега бўлган «Посcо» компанияси молиялаштиради. Ўз навбатида ОКМК профессионал футбол клубига Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳомийлик қилади. Бундан кўриниб турибдики, ҳомийлик борасида деярли битта бўғинда бўлган клублар учун бу ҳамкорлик ўзаро дўстлик алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар икки тараф вакиллари ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича келишувга имзо чекишди:

✔️Ўзбекистонда ва Жанубий Кореяда ҳар иккала жамоалар ўртасида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш;

✔️ Клуб ва академия мураббийлари ҳамда ходимларни малакасини ошириш, шунингдек, футбол индустриясидаги илғор тажрибаларни ўрганиш;

✔️ Жамоадаги ташкилий ишлар бўйича амалиёт алмашиш;

✔️ Тиббиёт мутахассислари ва менежмент ходимлари учун малака ошириш дастурларида қатнашиш;

✔️ Витаминизация — организмни зарур витаминлар билан таъминлаш жараёни бўйича кўникмаларга ега бўлиш ва футболчиларни соғлик ва жисмоний тайёргарлик бўйича махсус дастурларда тайёрлаш;

✔️ Футбол инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш;

✔️ Ёш футболчилар учун иқтидорларни аниқлаш ва ривожлантириш дастурларини ташкил етиш;

✔️ Мураббийлар учун, айниқса академия мураббийлари учун ўқув курслари ва малака ошириш дастурларини жорий етиш;

✔️ Спорт психологияси бўйича мутахассислар билан алмашинув дастурларини йўлга қўйиш;

✔️ Футбол академиялари ўртасида инновацион технологияларни жорий етиш ва тажриба алмашиш;

✔️ Оммавий спортни ривожлантириш мақсадида жамоатчилик ва мухлислар клуби билан ишлаш дастурларини амалга ошириш;

✔️ Медиа ва маркетинг соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бренд ривожланиши бўйича маслаҳат алмашиш;

✔️ Жамоа тиббиёти соҳасида замонавий технологиялар, реалибитация ва шу каби бошқа усулларни қўллаш бўйича илмий-амалий семинарлар ташкил етиш;

✔️ Ижтимоий масъулиятли лойиҳалар, жумладан, ёшлар орасида спортни оммалаштириш бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиш;

✔️ Aмалиёт ўташ учун футболчилар алмашуниви, яъни, Жанубий Кореяга бир нафар футболчимизни юбориш ва ўз навбатида «Чоннам Драгонс» клубининг U-18 жамоасидан ОКМК ФКнинг U-19 жамоасига бир футболчи қабул қилиш.

Шунингдек, бу ҳамкорлик ҳар икки клуб академияси ёш футболчилари учун катта имкониятлар очмоқда. Ёшларга халқаро тажриба орттириш, турли футбол маданиятларини ўрганиш ва рақобатбардошлигини ошириш имконияти берилади.

ОКМК ФК ва «Чоннам Драгонс» академиялари ўртасидаги ушбу келишув доирасида, масалан, 12-16 ёш тоифасидаги футболчилар Жанубий Корея ёки Ўзбекистон мезбонлик қиладиган халқаро турнирларда қатнашиши мумкин бўлади. Айниқса «Посcо» компаниясининг яна бир ҳомийлигидаги «Поҳанг Стилерс» клуби академияси томонидан ташкиллаштириладиган мусобақаларга ҳам ОКМК ФК академияси тарбияланувчиларини жалб этиш мажбурияти «Чоннам Драгонс» раҳбарияти томонидан амалга оширилиши келишиб олинди.

Ушбу турдаги халқаро тажриба алмашиш ёш футболчиларга келажакда ўз маҳоратини янада ошириш ва профессионал даражада ривожланиш учун катта имкониятлар яратади. Халқаро турнир ва мусобақаларда иштирок этиш орқали улар турли мамлакатларнинг ўйин услублари, стратегиялари ва футбол фалсафасини ўрганадилар. Бу эса нафақат техник ва жисмоний маҳоратни, балки психологик тайёргарлик ва тактик фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ёш футболчилар ўзларига янги муҳит ва янги рақобатчилар билан дуч келиш орқали ўз устида ишлашга, ўзларини синовдан ўтказишга ва доимий равишда ўз маҳоратларини оширишга интилишади. Шунингдек, халқаро мусобақаларда иштирок этиш уларга футбол соҳасидаги энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, янги дўстлар ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради.

Бундай тажрибалар орқали ёш футболчилар келажакда халқаро майдонларда муваффақиятли ўйин кўрсатишга тайёр бўладилар. Натижада, улар ўз фаолиятларида юқори савиядаги футболчилар даражасига чиқиб, ўз клубларини ва юртларини юксак даражада ифодалаш имкониятига эга бўлишади.

Жанубий Корея клуби делегациясининг юртимиздаги уч кунлик сафари 5-8 ноябрь кунларига  мўлжалланган. «Чоннам Драгонс» клуби вакиллари 7 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тур доирасидаги ОКМК ФК — «Олимпик» учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боришди.

Маълумот учун, томонлар ҳамкорлик келишувига мувофиқ назарда тутилган лойиҳалар 2025 йилги футбол мавсумидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилади.

Rating: +2   

Comments

+1   
09 nov 13:18:07
Mister Sultan
ОКМК футбол клуби ўз харакатлари билан яхши ишларни амалга оширяпти. Баъзи бир клублар хеч нима қилиай, юрган бир пайтда академияга қўл урди, туманларла филиаллар очди, халқаро хамкорликларни йўлга қўйди. Энг асосийси ёшлар билан ишлаш йўлига, энг тўғри йўлга ўтди. Бу албатта ўз самарасини бермоқда. Клуб академияси ярим йилдаёқ катта катта ютуқларга эришишни бошлади. У-21 чемпионликка яқин. Асосий жамоа хам ёшлар билан 2-ўринга курашяпти. ОКМЕ жуда тўғри йўлди. Босингизлар, омадлар тилаймиз!
   
09 nov 18:21:21
Abdusalom Mirzayev
Тўйлар муборак деган кино бўларди шунда Хайрулла Садиев Комсомол кўлига чўкаётганда қутқарувчиларга " ўзи шалпанқулоқ, сал овсарроқни кўрмадийлами " деб сўрайдику, бизаникилар ҳам сал анқовроқми дейман, бўладиган иш билан шуғулланмасдан меморандум имзолаб юрипти, бу жапонлар бизни ашаддий рақибимиз ҳисобланади, улар шу йўл билан бизни ўрганиб турадику, ёки ҳақиқатдан анқавмизми а
   
09 nov 14:12:00
BXZ BXZ
Энди бу келишувлар курук когозда колмай амалиётда хам ку́лланилса фойдаси тегса тегади лекин зарари тегмайди . Бизда хамма сохада бу́лгандек факат когозда келишув лекин амалда ноллигича колмаса бу́лди .
   
09 nov 13:45:38
Soccerland777
Туркия билан меморандум нима бўлди энди???
   
09 nov 12:43:24
Xan
нима фойдаси бор буни,UFF ни олдинги прездинти бутин дунени айланиб селфига расимлага тушиб деярли дунени яримиси билан хамкорликни йулга куйганди,1 тейинлик нафи тегмади,сафарларга ишлатилган давлатни пулини кукка совургани колди халос
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика