Latest news

16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  0 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  2 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  11 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  24 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4

Ойбек Қиличев: “Пахтакор"нинг пешқадамлигидан хурсандман” News

Ойбек Қиличев: “Пахтакор"нинг пешқадамлигидан хурсандман”

"Пахтакор"га тегишли бўлган Ойбек Қиличев БАА чемпионати вакили "Ал Шааб"да ижарада ўйнади. Тошкентга қайтиб келган ярим ҳимоячидан баъзи саволларга жавоб олдик.
- Ойбек, “Ал Шааб”даги фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз? Жамоа қуйи лигага тушиб кетди. Бунинг сабаби нимада?
- Фаолиятимда биринчи марта хориж клубида ўйнаш имкониятига эга бўлдим. Бундан хурсандман. Чунки бошқа футбол услуби билан танишиш, бегона муҳим ва шароитга мослашиш кейинчалик асқотади. Шу тарафлари мен учун фойдали бўлди. Афсуски, “Ал Шааб” юқори лигада ўрнини сақлаб қола олмади. Бу яхши эмас. Бир қатор ўйинларда омадимиз келмади. Устунлик қилган пайтларимизда ҳам очколарни қўлдан чиқардик. Бунда бутун жамоа айбдор. Ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам ҳар бир футболчи айбдор саналади. Имкон қадар мураббий айтган кўрсатмаларини бажаришга интилдик. Балки, маҳаллий ўйинчиларнинг натижа учун унчалик қайғурмаслиги бунга сабабдир. Жамоада шундай эдики, маҳаллий футболчилар учун учрашув натижаларининг фарқи йўқ эди. Улар футболни шунчаки завқ олиш учун ўйнашаётгандек таассурот қолдиради. Лекин айнан шу ҳолат салбий натижаларга олиб келди деб айтмоқчи эмасман. Аввалроқ айтганимдек, бунда жамоадаги барчанинг айби бор.



- “Ал Шааб” билан тузилган ижара шартномаси тугадими?

- Ҳозирча йўқ. Шартнома 30 июнга қадар амал қилади. Шу сабабли ҳозирча бу муддат якунланишини кутаман. БААда мавсум якунлангани сабабли Тошкентга қайтиб келдим.

- Кейин “Пахтакор”да ўйнашни давом эттирасизми?

- Бу масала ҳозирча тўла ҳал этилмади. Агар жамоа раҳбарияти фаолиятимни хорриж клубида давом эттиришимни айтса, унда яна легионер мақомида қоламан. “Пахтакор”га қайтишим зарурлигини айтишса, унда иккинчи даврадан яна қадрдон клубим учун майдонга тушаман. Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишлиман. Шунинг учун раҳбарлар қабул қилган қарорга ҳурмат билан қарайман.



- Ўзбекистон чемпионатидаги натижаларни кузатиб бордингизми?
- Ҳа. Ҳар бир тур натижалари, жамоаларнинг кўрсаткичларини интернет орқали кузатиб бордим. “Пахтакор”нинг бу йил чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этиб, пешқадам бўлиб тургани мени ҳам хурсанд қилмасдан қўймади. Аввалги йилларда ёшларга ишонч билдирилганди. Бу эса ўз самарасини беришни бошлади. Клуб академиясидан асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтган футболчилар жамоавий ўйинни кучайтириб боришмоқда. Чемпионлик учун кураш ўтган мавсумда бўлганидек 4 жамоа ўртасида кечса керак. “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” ва “Бунёдкор” қолган жамоалардан савия бўйича устунроқ.
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика