Latest news

13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  0 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  0 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  2 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  7 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  15

ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди News

ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси ёзги трансфер ойнасида жамоасини алмаштираётган ўйинчиларга тавсия берди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси футболчиларни ёзги трансфер ойнаси очилишида "Нефтчи", "Навбаҳор", "Сурхон" футбол клублари билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақиради.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси ўтган йилнинг 25 декабрь санасида футбол клубларини профессионал футболчилар олдидаги шартномавий мажбуриятларини бажаришга чақириб, барча қарзларни 2024 йил 10 январгача қоплаш учун муддат белгилаган эди. 

Бир қатор клублар бу мажбуриятларини бажарган ва қарзларни белгиланган муддатга қадар тўлаган бўлса-да, аксарият клублар тўлов муддатини узайтиришни сўраб мурожаат қилишган ва бу мурожаатлар Ўзбекистон футболчилар уюшмаси томонидан қоллаб қуватланган бўлса-да, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари қарзларни апрель охиригача бартараф этишлари белгиланган болсада бугунги кунга келиб ҳам қарздорликни бартараф этишмаган. 

Бу эса регламентнинг 12-моддасига зид эканлигини маълум қилинган, ушбу моддага кўра, клуб футболчилар ва бошқа клублар олдидаги, шунингдек, профессионал футболчилар билан имзоланган шартномалар ва трансфер келишувларида кўрсатилган шартларга мувофиқ, ўз молиявий мажбуриятларига риоя қилиши лозим.

Бундан ташқари "Сурхон" ФК бир неча бор Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорларини бажармаган. Бу ҳолат жиддий санкцияларга, жумладан, мусобақа жадвалида очколарни йўқотишга олиб келиши ҳақида коп маротаба огоҳлантирилган.

Хабарда айтилишича, ФИФА нормалари ва қоидаларига мувофиқ, клублар футболчиларга шартномаларга кўра барча қарзларини тўлашлари шарт. Акс ҳолда, клублар жорий трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлишлари мумкин.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика