Latest news

22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:47"Атлетико" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  1 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  40 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  64 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  43 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  2

ОФК Саудия Арабистони компанияси билан йирик келишувга эришди News

ОФК Саудия Арабистони компанияси билан йирик келишувга эришди

Ушбу келишув муддати 2021-2024 йилларни ўз ичига олади.

Гап шундаки, ОФК Саудия Арабистонининг "Saudi Sports Company" компанияси билан мусобақаларни трансляция қилиш бўйича келишув битими имзолади. Бунинг натижасида Саудия Арабистони компанияси терма жамоалар ва клублар ўртасидаги катта мусобақаларни олиб кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Катта мусобақалар деганда Осиё Кубоги ва жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақаси ҳамда Осиё чемпионлар лигаси назарда тутилмоқда.

Бу ҳақда ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон шундай деди: "Бу ОФК учун ажойиб келишув бўлди, негаки Саудия Арабистони қитъада энг нуфузли футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади. Эндиликда Саудия Арабистонида миллионлаб мухлислар терма жамоалар ва клублар ўртасидаги ўйинларни бемалол кузатиш имконига эга бўлишади". 

Маълумки, Саудия Арабистони қироллиги томонидан 2030 йилгача бўлган ривожланиш дастури ишлаб чиқилган. Телевизион ҳуқуқларни қўлга киритиш мана шу дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика