Latest news

21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  2 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  17 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  64 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4

ЎФА яна бир ҳакам, "Динамо" клуби вакиллари ва “Олот Истиқлол” футболчисини жазолади News

ЎФА яна бир ҳакам, "Динамо" клуби вакиллари ва “Олот Истиқлол” футболчисини жазолади

Футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамлари ва келишилган ўйинларда қатнашган шахсларни аниқлаш бўйича сайъ-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ЎФА ҳаками О.Тўйчибоев бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан О.Тўйчибоев ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 1 (бир) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларда “Динамо” ПФК вакилларининг иштироки ҳам аниқланиб, уларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, мазкур йиғилиш қарори билан Бухоро вилояти 2-лига мусобақаси иштирокчиси “Олот Истиқлол” футболчиси Н.Хасанов “Бухоро-W” аёллар футбол клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларни ҳақ евазига тотализаторда иштирок этишга ундагани учун ЎФА интизом кодексининг 5.44., 5.53. ва 5.60. бандларига асосан бир йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Мазкур қарорлар ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика