Latest news

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  0 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

2025 йилнинг феврал ойида Хитойда 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ёшлар терма терма жамоаси гуруҳ босқичида Индонезия, Яман ва Эрон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Айни пайтда вакилларимиз ўқув-машғулот йиғинлари орқали мазкур мусобақага тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун ЎФА раҳбарияти ёшлар жамоамиз билан учрашди. Унда жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Ўзбекистон турнирнинг амалдаги ғолиби эканлиги, терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда Чилида ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши зарурлиги таъкидланди. Бу борада ассоциацияси томонидан барча шароитлар ташкил этиб берилиши айтилди.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмасини берди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 15, 18 ноябрь кунлари Осиё кубогининг яна бир иштирокчиси — Ироқ ёшлар жамоасига қарши назорат ўйинларида майдонга тушади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика