Latest news

09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  3 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  3 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1

ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди News

ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон терма жамоасини илк бор мундиалга чиққани билан табриклади.

"ФИФА томонидан ҳар йили ташкил этиладиган ФИФА Ижроия футбол саммити (FIFA Executive Football Summit) бугунги кунда дунё футболининг энг муҳим мулоқот платформаларидан бири ҳисобланади. Ушбу юқори даражадаги учрашувлар миллий футбол ассоциациялари раҳбарлари, ФИФА президенти ва конфедерациялар вакилларини бирлаштириб, футболни глобал миқёсда ривожлантириш, тажриба алмашиш ва стратегик йўналишларни муҳокама қилиш имконини беради.

Жорий йилги саммит АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда ФИФАга аъзо қатор миллий футбол ассоциациялари вакиллари билан бир қаторда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда бош котиб Аваз Максумов ҳам иштирок этди.

Саммит доирасида футболнинг турли йўналишларини — хусусан, болалар ва ўсмирлар футболи, аёллар футболи, шунингдек, ФИФА мусобақаларини ташкил этиш, жумладан бўлажак Жаҳон чемпионатлари, аёллар турнирлари ва ёшлар мусобақалари юзасидан долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, у Ўзбекистон футбол ассоциациясининг FIFA Forward лойиҳасини муваффақиятли татбиқ этган ассоциациялардан бири эканини алоҳида эътироф этди.

Ушбу саммит футбол федерациялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва ғояларни алмашиш, ҳамда глобал футбол тизимидаги долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши қайд этилди", – дейилади ЎФА хабарида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика