Latest news

08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  8 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  13 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1

ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди News

ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди

Ҳакамлик тизимини янада ривожлантириш, ёш ҳакамларнинг билим ва тажрибасини ошириш мақсадида ЎФА томонидан Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда.

Ушбу академия ёш ва иқтидорли ҳакамларни тайёрлаш, уларга профессионал даражада билим ва кўникмалар бериш ҳамда ҳакамлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали ҳакамлик фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган.

Академияга футболчилик фаолиятини турли сабабларга кўра якунлаган, жисмонан етук, футбол бўйича билимга эга ва чет тилларини биладиган ёшлар жалб этилади. Ўзбекистоннинг энг тажрибали реферилари, устоз-мураббийлари ва ФИФА инструкторлари ёш ҳакамларни ҳар томонлама кучли, билимли ва профессионал мутахассис сифатида тайёрлашга хизмат қилади.

Академиянинг бошланиши ва танловлар ҳақида батафсил маълумотлар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади. Танлов ва талабларга қуйидагилар киритилган:

- Ёш: 18-28 ёш оралиғида бўлиши;

- Антропометрик кўрсаткичлар: эркаклар учун камида 170 см, аёллар учун камида 160 см бўлиши;

- Жисмоний тайёргарлик даражаси;

- Футбол ҳақидаги тушунчаси ва назарий билимлар;

- Компьютер технологиялари ҳамда чет тили, хусусан, инглиз тили бўйича билим даражаси.

Академияда таълим жараёни 6 та модул асосида ташкил этилади ва талабалар махсус экипировка ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика