Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  3 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

ЎФА Этика қўмитасининг қарори. «Қўқон-1912» ҳакамларни сотиб олганликда айбор деб топилди News

ЎФА Этика қўмитасининг қарори. «Қўқон-1912» ҳакамларни сотиб олганликда айбор деб топилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан тақдим этилган ЎзФҲМ ҳакамлари Хусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамов ҳамда «Қўқон-1912» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мўминовнинг келишилган ўйинларда иштирок этганлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан кун тартибидаги масалани ўрганиш давомида аниқланишича, 2023 йил 22 март куни Пролига доирасида бўлиб ўтган «Қўқон-1912» – «Машъал» футбол клублари ўртасидаги учрашувдан олдин «Қўқон-1912» футбол клуби вакили Шуҳрат Мўминов Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Хусан Музаффаровга «Қўқон-1912» футбол клуби фойдасига ҳакамлик қилишини сўраб мурожаат қилган ҳамда эвазига пул маблағи таклиф қилган. Учрашув бош ҳаками Хусан Музаффаров ушбу таклифга рози бўлган ва ўйин «Қўқон-1912» футбол клуби фойдасига якунланган.

Шунингдек, 2023 йил 18 июнь санасида Пролига доирасида бўлиб ўтган «Орол» – «Қўқон-1912» футбол клублари ўртасидаги учрашув олдидан «Қўқон-1912» клуби вакили Шуҳрат Мўминов ўйин ҳакамлари Хусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамовларга учрашувни «Қўқон-1912» клуби фойдасига ҳал бўлиши учун моддий манфаат таклиф этган. Учрашув бош ҳаками Хусан Музаффаров мазкур таклифга рози бўлган ҳамда пул маблағларини ёрдамчи ҳакамлар Обид Жумаев ва Жасур Рустамовлар билан ўзаро бўлиб олганлар.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Хусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамовни ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларини бузган деб топди. Уларга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, «Қўқон-1912» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мўминов ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ФИФА, ОФК, «Спортрадар» ва бошқа тегишли ташкилотлар билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика