Latest news

15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  2 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  3 15:10Про лига. "Олимпик" "Арал"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  13 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  4 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  2 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  15 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   3 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  4 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5

ЎФА Этика қўмитаси тўлиқ ислоҳотга муҳтож. Норсафаров ва бошқаларга адолатсизлик қилиндими? News

ЎФА Этика қўмитаси тўлиқ ислоҳотга муҳтож. Норсафаров ва бошқаларга адолатсизлик қилиндими?

Бироз олдин ЎФА Этика қўмитасининг ҳакамлар юзасидан қарорлари эълон қилинди.

Бу борада шахсан ўзимда бир нечта хулоса ва фикрлар уйғонди. Шуларни бўлишишга қарор қилдим

1. Нима учун бу январь ойидаёқ эълон қилинмади? Фақатгина Асимов фаолиятини якунлагани ҳақида баёнот берилди, холос. Ваҳоланки, Асимов ҳам, Каримовда ҳам айбловлар, натижага таъсири борликда алоқадор бўлиб чиқди. Улар жимгина чамадонни йиғиштириб қўя қолишди ва осонгина қутулишди. 

2. Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов Фирдавс Норсафаров ўша вақтда  гап 2024 йилнинг августи ҳақида кетмоқда маълум муддатга четлаштирилган. Лекин нима учун на ЎзФҲМ, на ЎФА Этика қўмитасининг бу ҳақидаги маълумотномаси оммага тақдим қилинмади. Шаффофликнинг фақат устки ойнаси шаффоф бўлиб чиқяптими? Ойна ортида нима ишлар бўлаётганини билган биляпти билмаган йўқ. Хуллас янги мавсум бошланишидан бироз ўтиб бу уч ҳакамга нисбатан қўлланилган чеклов вақти тугаган. Демак ҳеч қандай айб ёки бошқа аргумент топилмаган деган хулоса келяпти. Ортда қолган 7 ойни улар шунчаки ўтказишди. Фирдавс Норсафаров ЖЧ-2026да ВАР ҳаками сифатида иштирок этиши мумкин эди, рўйхатга киритилганди ҳам. Ҳакамлар ЎзФҲМ деган ташкилотники. Шундай экан уларнинг ҳам бу қарорларга таъсири бўлганми ёки йўқ деган саволлар ҳам қийнамоқда. 

3. Жорий мавсум 5 та тури аввалги йилларга нисбатан жиддий хатолардан холи ўтди десак муболаға бўлмайди.  Ваҳоланки, бир пайтлар ВАР ранглари адаштириб юборилган, нотўғри қарорлар сабаб очко йўқотишлар илк турданоқ бошланиб кетган йилларни кўрганмиз. Ўйинлар шиддатли ўтишини, 22 кишининг меҳнатини майдондаги 3 киши ўзгартириб юбормаслиги тарафдориман. Майдонда футбол кўрайлик, тамом. 

4. ЎФА Этика қўмитаси тўлиқ реформага муҳтож.  Бугунги тезкор замонда 7 ой олдинги воқеа устидан бугун қарор чиқарилганини маълум қилиниши ўта тушунарсиз. Улар дисквалификация ёки шунга ўхшаш вазиятларга аниқлик киритиб оммага айтгунича футболчи, ҳакам, мураббий ва бошқаларнинг муддати тугаб қайтади ҳам. 

А.Искандаров

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика