Latest news

22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  23 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  35 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0

ЎФА академиялар билан шартнома шартларига риоя қилмаган 7 та клубни расман огоҳлантирди News

ЎФА академиялар билан шартнома шартларига риоя қилмаган 7 та клубни расман огоҳлантирди

Ўз футбол мактаби ёки академиясига эга бўлмаган футбол клублари лицензиялаш талабларини бажариш учун ЎФА қошидаги футбол мактаби ёки академияси билан шу йилнинг январь ойида ҳамкорлик шартномаси имзолаган.

Унга кўра, мактаб ёки академия тарбияланувчилари лицензиялаш талабида кўрсатилган ёш тоифалари ўртасидаги мусобақаларда футбол клуби шарафини ҳимоя қилиши, ўз навбатида футбол клуби мактаб ёки академия моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун кўмаклашиши лозим эди.

ЎФА билан келишув асосида "Бухоро", "Қизилқум" ва "Нефтчи" клублари вилоят футбол мактаблари билан, "Сўғдиёна", "Динамо", "Навбаҳор", "Арал" эса вилоят академиялари билан шартнома имзолаган. Ўтган давр мобайнида мазкур клублар U19 ва ундан кичик ёш тоифасидаги мусобақаларда мазкур мактаб ва академиялар тарбияланувчилари билан иштирок этди. Аммо клублар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш масаласини ҳозирга қадар ортга суриб келди. Улардан айримлари шартнома шартларини қисман бажарган. 

Шундан келиб чиқиб, ЎФА 14 декабрь куни мазкур 7 клубга огоҳлантириш хати юборди. Унга кўра, клублар ўз зиммасидаги мажбуриятни 10 кун ичида ҳал қилмаса, уларга қишки трансфер тақиқи қўйиш масаласи тегишли қўмитага киритилади. Яъни, барча масала 24 декабрь кунигача ҳал қилиниши лозим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика