Latest news

20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  0 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18

Одил Аҳмедов Хитойдаги вазият, Шомуродовга маслаҳат, кўршапалаклар ва режалари ҳақида катта интервью берди News

Одил Аҳмедов Хитойдаги вазият, Шомуродовга маслаҳат, кўршапалаклар ва режалари ҳақида катта интервью берди

"Шанхай СИПГ" шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов билан суҳбат.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори уч йилдан кўпроқ вақтдан бери "Шанхай СИПГ" шарафини ҳимоя қилмоқда. Аҳмедов Хитой чемпиони бўлишга ҳам улгурди. Ҳозир эса деярли барча футболчилар каби Аҳмедов ҳам расмий учрашувларда иштирок этмаяпти. Бугун бутун дунёни ташвишга солаётган вирус айнан Хитойда пайдо бўлди — Sport24 вакили Аҳмедов билан айнан шу ҳақида суҳбатлашди.


— Одил, сиз яқинда Наманганга гуманитар ёрдам жўнатдингиз. Бу таҳсинга сазовор ҳаракат. Шу ҳақида гапириб ўтсангиз.
— Ҳозир барчамиз оғир даврни бошдан ўтказяпмиз. Шунинг учун мен Хитойга учиб келдим ва бу едан шифокорлар ва шифохоналар учун зарур анжомларни Ўзбекистонга юбордим. Барча зарур нарсалар: тиббий қўлқоплар ҳамда ниқоблар, очки ва бошқа нарсаларни ватанимга етказишга ҳаракат қилдим.


— Коронавирус нафақат Хитой балки бутун дунёга ёйилишини кутганмидингиз?
— Албатта, биз буни кутмагандик. Уханда қандайдир вирус пайдо бўлгани ҳақида илк бор маълум қилишганида ҳеч ким бу муаммо глобаллашиб кетишини кутмаганди…

Мен коронавирус Уханнинг ўзида йўқ бўлади деб ўйлагандим. Аммо ундай бўлмади, бир ҳафта ўтгач бутун Хитой бундан азият чекаётганди. Жуда қўрқинчили эди. Бу ердагилар барча йўлларни ёпсак, ҳамма ер беркитилса, вирус Хитойдан ташқарига чиқиб кетмайди деб ҳисоблашганди. Энди бутун инсоният хавф остида... 


— Хитой ўта қисқа вақт ичида шифохоналар ва вирусга қарши курашиш марказларини қуриб битказа олди…
— Ҳукумат ва давлат нимани талаб қилса, фуқаролар ҳам шуни бажармоқда. Карантин дейилдими — барча хитойликлар уйларида ўтиришди. Менимча шу ҳислатлар эвазига ҳам коронавирусни енга олишди. Коронавирусни фақат карантин билан енгиш мумкин. Хитойда буни дарҳол тушуниб етишди.

Ёдимда, Ўзбекистонга кетаётганимда, илк кунларда аэропортга кетишда бирорта машина йўқ эди. Мана буни интизом деса бўлади!


— Хитойда вазият қандай?
— Ҳаёт ўз изига тушиб қолди. Кўчалар одамларга тўла, ҳаммаёқ очиқ. Энди одамларда аввал бўлгани каби қўрқув йўқ. Ҳа, Шанхай аҳолиси эҳтиёткорлик чораси сифатида ҳали тиббий ниқобларда юрибди, лекин умуман олганда ҳаммаси жойида.


— Клуб раҳбарияти нима деяпти, Хитой чемпионати қачон бошланади?
— Шанхайга учиб келгач икки ҳафта карантинда бўлдим. Мана бир неча кундирки тўлиқ машғулотлар ўтказяпмиз. Мавсум қачон бошланиши ҳали аниқ эмас. Тушунишимча, мавсум вирус тўлиқ йўқолгандан сўнг бошланади. Хитойда уни буткул йўқ қилишмоқчи ва бирорта ҳам касал қолмаслиги керак. Кейингина — футбол. Ўйлашимча, гап май ойи охирлари ёки июнь боши ҳақида кетмоқда.


— Ҳозир бутун дунё бўйлаб клублар футболчи ва ходимларнинг маошларини қисқартирмоқда. Сизларда вазият қандай?
— Айтишларича, маошимиз 30%га камайтирилади. Ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Кўршапалаклар, Хитой таомлари, Россияга қайтиш ва Шомуродов ҳақида

— Сиз уч йилдан кўпроқ муддат Хитойда тўп тепяпсиз. Таассуротларингиз қандай?
— Хитой, ҳудди Россия каби жуда катта мамлакат… Бу ерда самолётда учиб бориш учун жуда кўп вақт кетади, ўйинлар ҳам кам эмас. Одамлари — оддий ва самимий. Хитойликлар футболни яхши кўришади, чемпионат йилдан-йилга кучаймоқда. Сифатли легионерлар ёрдамида маҳаллий футболчилар ҳам маҳоратларини ошириб боришмоқда.

— Хитой чемпионати ва РПЛ ўртасидаги фарқ қандай?
— Россияда — сиз курашларда кўп иштирок этишингиз керак, жисмоний куч талаб қилинади, бу ерда эса комбинацион ва техникага кўпроқ урғу берилади.


— Бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз?
— Асосан уйда бўламан, камдан-кам ҳолларда сайр қилишга чиқаман. Турли китоблар ўқийман, фильм томоша қиламан, яқинларим билан суҳбатлашаман. Одатдагидек ҳаёт тарзи.


— Келажагингиз борасида қандай режаларингиз бор? Халк сингари сизнинг ҳам "Шанхай" билан шартномангиз шу йилнинг декабрь ойигача мўлжалланган.
— Ҳа, 1+1 кўринишида шартнома имзолаганмиз. Барчаси жойида бўлса — келишувни узайтирамиз.


— Тасаввур қилинг, сизга РПЛ вакилидан таклиф келиб тушди.
— Мен энди ёш эмасман — кейинги йил 34 ёшга тўламан. Шунингдек, Россиядан бундай таклиф бўлмайди деб ўйлайман. Она юртимга, Ўзбекистонга қайтиш варианти ҳақиқатга яқинроқ.


— Хитойда нимага кўникиб бўлмайди?
— Бу ердаги овқатларга. Ўзимни қанчалик ундасам ҳам уларни тановвул қила олмадим.

— Шу ўринда кўршапалаклар мавзусига тўхталсак…
— Менимча, бу ҳикоя ҳақиқатдан йироқ. Уханда кимдир кўршапалак егану — ва ҳаммаси шундан бошлангани… Ундай бўлмаса керак. Мен қайсидир лабораториядан коронавирус чиққани ҳақида эшитдим.


— Элдор Шомуродов, Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси. Ҳозир РПЛда ёрқин ўйин намойиш қилмоқда. Сиз ундаги қобилиятни сезганмидингиз?
— Характер, тезлик, бўй — замонавий футболчи учун муҳим жиҳатлар. Унда нимадир борлиги аввалдан билинарди, шунчаки вақт ва имкон бериш керак эди. Ҳозир Элдор салоҳиятини кўрсата оляпти ва бундан жуда ҳам хурсандман. У чинакамига топ футболчилардек ўйнамоқда!


— Маълумотларга қараганда унга Европадан қизиқишлар бор. У мисол учун АПЛда ўйнаб кета оладими?
— Агар аниқ таклифлар бўлса, кетиш керак. Россия чемпионати ҳам кучсиз мусобақа эмас, у ерда бунча гол уриш ҳам ҳар кимга эмас. Менимча, Шомуродов Европага тайёр.


— Икки ўғлингиз бор. Уларни келажакда футболчи сифатида кўра оласизми? 
— Менимча, улар футболга унчалик қизиқишмайди. Агар исташмаса, ўзим мажбурлаб уларни футбол мактабига олиб бормайман.



Блиц

— Сизга қарши ҳаракат қилган энг кучли футболчи?
— Де Брейне.


— Сиз бирга ўйнаган энг кучли футболчи.
— Виллиан.


— Имкониятлари даржасига чиқа олмаган энг иқтидорли футболчи.
— Олег Шатов. Мен у кўп нарсаларга эришишига ишонгандим, кўпроғини кутгандим.


— Бугунги кунда МДҲнинг энг кучли футболчиси?
— Генрих Мхитарян.


— Охирги 10 йилда МДҲнинг энг кучли футболчилари
— Мхитарян, Жирков, Дзюба.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика