Latest news

22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7

Одил Аҳмедов: "Odil Junior" тарбияланувчиларини Европа жамоаларига тавсия қиламиз" News

Одил Аҳмедов: "Odil Junior" тарбияланувчиларини Европа жамоаларига тавсия қиламиз"

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан "Odil Junior" жамоаси Бекобод, Андижон ва Самарқанддан ташриф буюрган тенгқурларига қарши блиц-мусобақа ташкил қилди.

Унда 2007-10 йилларда тарбия топаётган футболчилар иштирок этдилар. Қувонарлиси шундаки, болалар учун кутилмаганда Одил Аҳмедовнинг ўзи стадионга ташриф буюриб ҳар бир жамоа билан бирга тўп тепди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори сайтимиз учун интервью берди.

- Одил ака, бугунги тадбир ҳақида айтиб ўтсангиз?
- Аввало барча юртдошларимизни Конституция байрами билан табриклайман. Бугун клубимизда кичкина тадбир ташкил қилинган экан, унда қатнашиб турганимдан хурсандман. Мен билан интернатда бирга ўйнаган футболчиларни бу ерда кўриб қувондим. Улар айнан бизнинг клубимиз билан ҳамкорлик қилаётгани ишимиз самарасини оширади. Болаларнинг қувончини кўриб турибсиз. Уларда барчаси беғубор, тоза, мазза қиласиз.

- "Odil Junior" клубини ташкил қилиш ғояси сизда қачон пайдо бўлди?
- Анчадан бери бор эди. Лекин футболчилик фаолиятим билан бўлиб бу ишга қўл тегмаётганди. Дўстларим Содиқ билан Нодирхўжа Тўрақўрғон ва Тошкентда бу ишни бошлаб юбордилар. Шунда мен уларга ёрдам беришимни айтдим ва шу билан клубимиз ташкил этилди. Яқинда Наманганда тадбир ўтказдик. Ёш футболчилар ва ота-оналарга бу лойиҳа жиддий эканини билдириш мақсадида ҳам уларга вақт ажратяпман. Мен бир умр Европанинг топ жамоаси сафида тўп тепишни истадим. Лекин шу ишни клубимиз футболчилари амалга оширса, бу менда армон бўлиб қолмасди. Бунинг учун энг яхши мураббийларни жалб қилишга ҳаракат қиляпмиз.

Зайниддин Тожиевнинг 2008 йилларда таваллуд топган жамоаси 2018 йил иккита катта мусобақада ғалаба қозонди.


- "Odil Junior" футболчиларининг хорижга чиқишига ишонасизми?
- Нега энди йўқ? Фақат ёшликдан тўғри билим олиш ўта муҳим саналади. Ота-оналар шошқалоқлик қилмаслиги керак. Мураббий ва болани ўзига қўйиб беришса бўлди, қолгани билан мутахассислар шуғуллансин. Ҳозир Италия билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйганмиз. Мен билан Россия ва Хитойда тўп тепган юлдузлар бир кун келиб мураббийлик соҳасига ўтадилар ёки биронта клубда яхши лавозимда ишлайдилар. Шунда улардан ёрдам сўраймиз. Қайси жамоада тўп тепмай, барча футболчилар билан илқ муносабатда бўлганман. Эртага яхши футболчи чиқарсак, улар албатта кўришади. Футболда яхши жамоа ва мураббий топа билиш ўта муҳим саналади.

- "Краснодар" клуби академияси бугунги кунда Россиянинг энг етакчиларидан бири ҳисобланади. Бу клуб билан алоқангиз мавжудми?
- Юқорида бежизга таъкидламадим. Бир кун келиб фаолиятимни якунлаганимдан сўнг биринчилардан бўлиб қиладиган ишим "Краснодар" раҳбарлари билан учрашиш бўлади. Унга қадар 12 ёшли футболчиларимиз улғайиб қолишади. Кейинги авлод навбати билан чиқаверади. "Краснодар"дан ташқари "Анжи" академияси ҳам сўнгги йилларда ўсишга эришаётганини кўришингиз мумкин. Умуман олганда, тўғри тарбия топган ҳар қандай ёш футболчига исталган клуб қизиқади. Биз аввало яхши футболчиларни тарбиялашимиз керак.


- "Odil Junior"да шундай ўйинчилар бор деб ўйлайсизми?
- Жамоанинг бир йил ичида қилган ишига юқори баҳо бера оламан. Деярли ҳар бир ёш тоифамизда яхши савиядаги футболчилар кўриниб турибди. Наманганда ҳам шуни кўрдим. Тўрақўрғонда шуғулланаётган болаларни янада ривожлантириш учун Алишер Маҳмудовни бош мураббий этиб тайинладик. Тошкенда эса Дилшод Нуралиев, Зайниддин Тожиев ва Леонид Кошелевларни ортиқча реклама қилиб ўтирмасам ҳам барчангиз яхши биласиз. Биз 12 ёшгача бўлган футболчиларга эътибор қарата бошладик. Сабаби бу ёшгача кўплаб сабоқларни ўргата оласиз.

- Одил ака Сизга катта раҳмат, тоғамдан салом!
- Ҳасан Пирмуҳамедовга менинг ҳам саломимни етказинг (кулади).




Жаҳонгир Файзуллаев суҳбатлашди. Суратлар муаллифники.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика