Latest news

07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  1 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  2 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  19 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  10 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12

Одил Аҳмедов: "2011 йил Осиё кубогидан олдин бизга нисбатан ишончсизлик кучли эди" News

Одил Аҳмедов: "2011 йил Осиё кубогидан олдин бизга нисбатан ишончсизлик кучли эди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ЎФА матбуот хизматига 2011 йил Осиё кубоги доирасида мезбон Қатарга қарши кечган очилиш учрашуви хотиралари билан ўртоқлашди.

"Турнир бошланишидан олдин бизга нисбатан ишончсизлик кўпроқ эди. Нима бўлар экан деган ҳаяжон кучли бўлган дея оламан. Майдонга тушгунимизга қадар жуда ҳам қийналганмиз. Боз устига Қатар мезбон, ўша пайт уларда ҳам яхши таркиб шаклланганди. Майдонга тушганимиздан сўнг юзага келган муҳит сабаб ўйнаш иштиёқи юқори даражага чиққан. Марказий ҳимояда ўйнаганим кайфиятимга салбий таъсир қилган омиллардан бири саналарди. Ҳимоячи бўлсам ҳам гол уришимни сезганман. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида дуранг билан тугагач олдинга ўтиш хоҳиши юзага келган десам муболаға бўлмайди. Агар ўша позициямга тўғри келиб қолса фақат тепаман деган фикрда ўйнаганман. Чамаси 30 секундлар тўп назоратини ушладик, тўп менга келган пайт кимдурлар тепма пас бер деди. Лекин ўша пайт диққатим фақат дарвозага қаратилди. Тўпни тепган заҳотим гол бўлишини ҳис қила бошладим, тўп дарвозани ичида эди. Қайсидир маънода бу гол ўзимга ишончимни ошишига ва фаолиятимга ижобий томондан катта таъсир қилди",- дейди Одил Аҳмедов.

Одил Аҳмедовнинг суперголи, Қатарни ўз майдонида мағлуб этган Абрамов ёхуд 2011 йил Осиё кубогидаги тарихни бошлаб берган учрашувга 10 йил бўлди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика